Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Октябр, 2025   |   19 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:12
Қуёш
06:30
Пешин
12:15
Аср
16:05
Шом
17:52
Хуфтон
19:04
Bismillah
11 Октябр, 2025, 19 Рабиъус сони, 1447

Ақоид имомлари ҳақида уламоларнинг фикри

03.10.2025   11188   2 min.
Ақоид имомлари ҳақида уламоларнинг фикри

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида «Бу илмни кейинги келган одамлардан тақводорлари кўтариб юрадилар, улар илмни ғулувга кетувчиларнинг ўзгартиришидан, ботилга чиқарувчиларнинг динни ўзиники қилиб олишидан ва жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қиладилар», деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).

Имом Мотуридий ва Имом Ашъарий раҳимаҳуллоҳ ҳам мусулмонлар эътиқодига турли хил ёт ғояларни кириб келишини олдини олган ва илмни жоҳилларнинг таъвилидан ҳимоя қилган олимлардан эди. Шу сабабли уламолар томонидан Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳни «Имамул ҳуда», «Мусаҳҳиҳу ақоиди аҳли сунна» деб аталган ва эътироф қилинган. Барча уламолар у зот ҳақида илиқ фикрларни билдиришган. Жумладан, Имом Кафавий раҳимаҳуллоҳ «Аъламул ахёр» китобида Имом Мотуридий ҳақида шундай ёзади: «Мотуридий раҳимаҳуллоҳ мутакаллимларнинг имоми, мусулмонларнинг ақидасини тўғриловчисидир. Аллоҳ у кишига сиротул мустақим, яъни тўғри йўлни насиб қилиш ила нусрат берди ва у киши дин нусрати йўлида юрди. Буюк китобларни тасниф этди ва ботил эътиқод соҳибларига раддия берди».

Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ «Завожир ан иқтирофил кабоир» китобларида Имом Мотуридий ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган:

«Аҳли Сунна эътиқоди деганда Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳумуллоҳнинг эътиқодлари назарда тутилади». Шайх Ҳасан ибн Абу Азуба раҳимаҳуллоҳ инсон қайси олимга эргашса Аҳли сунна тоифасига киришини баён қилиб шундай деган: «Шуни билки, Аҳли сунна вал жамоа эътиқодининг мажмуаси икки қутбнинг сўзидир. Бу икки қутб: Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва Имом Абу Мансур Мотуридийдир. Бу икки имомнинг қай бирига эргашсанг, ҳидоятга эришиб бузуқ эътиқод ва тойилишдан саломат қоласан».

Юқоридаги эътирофлардан кўриниб турибдики аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосчиси бўлмиш икки қутб имоми Имом Мотуридий ва Имом Ашарийлар тузган ақида манҳажлари албатта энг тўғри манҳаж ҳиссобланади.

Шарифхон Пайзуллаев,

Наманган шаҳри "Ҳомиддин қори" жоме масжиди имом-ноиби

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда

10.10.2025   6219   2 min.
Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда

Бугун, 9 октябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов бошчилигида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини янада оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 
Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди. 

Учрашувда Андижон вилоятида бўлиб ўтган илмий-амалий семинарда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ҳар бир имом-хатибнинг фаолияти давомидаги тадбирларнинг қамрови ва аҳамияти, моҳияти, эришилган ютуқлар, натижалар, тажриба алмашинувларнинг диний ходимлар учун манфаатли бўлиши эътироф этилгани, шу билан бирга, берилган топшириқ ва тавсиялари бўйича Вилоят бош имом-хатиби томонидан монитор орқали жонли кўргазмали тарзда амалий семинарда олинган кўникмаларни вилоятда оммалаштириш учун кўрсатма берилди.

Шунингдек, учрашув давомида ўз устида мунтазам ишлаш, илмий савияни янада ошириш,  аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, тизимдаги ходимлар ўртасида ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамлаш зарур экани алоҳида таъкидланди. 

Вилоятимизнинг барча масжидларида намозхонлар учун суҳбатларни олиб бориш, айниқса, ҳар душанба ва пайшанба кунлари масжид жамоаси кўп тўпланадиган вақтда намозидан кейин суҳбатлар ташкил этиш, масжидлар ишларини бошқариш, ободончилик ва тозаликка алоҳида эътибор қаратиш такидлаб ўтилди. Белгилаб ўтилганидек, ҳудудлардаги имом-хатиб ва имом-ноиблар пайшанба ўқувларини самарали ташкиллаштириш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Жорий йилнинг 23 сентябрдаги Муфтий ҳазратларининг таман-шаҳар бош имом-хатиблари иштирокидаги  видео селектор йиғилишида берган кўрсатма ва топшириқларини амалий ва самарали ижро этишлари, жойларда амалий натижага эришишлари учун берилган топшириқ хати ўқиб эшиттирилди. 

Йиғилиш давомида ҳар бир туман-шаҳар бош имом-хатиби имом-ноиблар фаолиятига ҳам эътибор қаратишлари лозимлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш ва ўз вақтида вакиллик масъулларига маълумот тақдим этишлари алоҳида айтиб ўтилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда Андижондаги илмий-амалий семинарнинг илғор тажриба ва янгича ёндашувлари ҳудудларга ёйилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари