Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448
Янгиликлар

Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди

08.10.2025   10354   1 min.
Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди

Кеча, 7 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. 

Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбирда дастлаб Муфтий ҳазратлари нутқ сўзлаб, ушбу кенг қамровли тадбирларнинг аҳамияти, моҳияти, унда эришилган ютуқлар, натижалар, тажриба алмашинувларнинг дин пешволари учун тарихий ва жуда фойдали бўлишини эътироф этдилар. 

Икки кунлик тадбирлар давомида касб маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ҳамда хайрия ёрдамлари уюштиришдаги уюшқоқлик, юзма-юз мулоқотлар орқали ўзаро бирдамлик муҳити янада мустаҳкамланиши айтиб ўтилди. 

Вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманидаги 182 та масжидда бўлингани, жамоатга суҳбат қилиш, масжидни бошқариш ва тарғибот тадбирлари, айниқса, мусулмонларнинг руҳий-маънавий эҳтиёжини қондириш бўйича маҳаллий имом-хатибларга кўрсатилган йўл-йўриқлар тез орада ўзининг ижобий натижасини кўрсатишига умид билдирилди.

Иштирокчиларга уларнинг ўрганишлар давомида тўплаган билим ва кўникмалари, иш услублари ва илғор тажрибаларини кенг оммалаштиришга доир тавсиялар бериб ўтилди. 

Йиғилиш давомида ҳар бир бош имом-хатиб ўз ҳудуди масжидларида ҳужжат юритиш, имом-хатиблар фаолияти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, аҳоли вакиллари билан учрашувлар, суҳбатлар ва амалий кўмаклар бўйича амалга оширилган ишлари ҳисоботини берди.

Семинар якунида илмий-амалий семинар давомида тўпланган тажриба ва натижаларни тизимда кенг оммалаштириш бўйича хулосалар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди Илмий-амалий анжуман илғор тажриба ва янгича ёндашувларга бой бўлди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Uthaym” газетаси: Маданий меросни асраш Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим йўналишига айланган

10.08.2026   10524   2 min.
“Uthaym” газетаси: Маданий меросни асраш Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим йўналишига айланган

Шри-Ланканинг “Uthaym” нашрида Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодларга безавол етказиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Материалда Янги Ўзбекистонда миллий қадриятларни тиклаш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илм-фан ва маърифатни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар юксак баҳоланган.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда маънавий-маърифий соҳани тубдан такомиллаштириш, халқнинг кўп асрлик бой илмий-маданий меросини ўрганиш ҳамда уни жаҳон ҳамжамиятига кенг тарғиб этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Мамлакатда тарихий обидаларни реставрация қилиш, музейлар ва архивлар фаолиятини модернизация қилиш, қўлёзмаларни асраб-авайлаш ва рақамлаштириш, миллий маданий меросни халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилган.

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган Учинчи Ренессанс ғояси мамлакат тараққиётининг муҳим стратегик йўналиши сифатида алоҳида эътироф этилган. Муаллиф фикрича, мазкур ғоя нафақат тарихий меросни асраб-авайлаш, балки илм-фан, таълим, маданият ва инновацияларни уйғун ривожлантириш орқали мамлакатнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Учинчи Ренессанс концепцияси Ўзбекистоннинг буюк илмий анъаналарини қайта тиклаш, ёш авлодни билимли ва ватанпарвар этиб тарбиялаш ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга қаратилган умуммиллий дастур сифатида баҳоланмоқда.

Газетанинг ёзишича, Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришлар фақат маданий соҳадаги ислоҳотлар билан чекланмайди. Улар мамлакатнинг илмий, маънавий ва интеллектуал тараққиётини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиянинг ажралмас қисми ҳисобланади. Илмий муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тарихий манбаларни тадқиқ этиш, маданий меросни муҳофаза қилиш ва замонавий таълим тизимини ривожлантириш каби йўналишлар ягона мақсад — Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам маънавий пойдеворини яратишга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилган.

Мақолада Тошкент шаҳрида барпо этилган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кенг ўрин ажратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида барпо этилган мазкур бетакрор мажмуа Ўзбекистоннинг маданий ва илмий сиёсатидаги энг муҳим истиқболли лойиҳалардан бири бўлди. Марказда VII асрга оид ноёб Усмон Мусҳафи сақланаётгани унинг тарихий аҳамиятини янада оширади.

Шу билан бирга, бу ерда қўлёзмаларни илмий ўрганиш, реставрация қилиш, архив материалларини тизимлаштириш ва замонавий технологиялар асосида рақамлаштириш учун барча зарур шароитлар яратилган.

Газетада Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар билан маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги, тарихий обидаларни асраб-авайлаш, уларни халқаро туризм ва илмий тадқиқотлар билан уйғун ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида сўз юритилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари