Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди

08.10.2025   10618   1 min.
Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун, 8 октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, мурожаат ва таклифларини тинглади.

Мазкур жараёнда юртимизнинг турли жойларидан келган юртдошларимиз ҳаж ва умра, ишга жойлашиш, оилавий муносабатлар, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди.

Масъулларга ваколат доирасидаги масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди Диний идорада фуқаролар қабули бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

24.08.2026   3541   1 min.
Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари