Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти
00:49 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистоннинг янги муфтийсини қутладилар
01:10 50 нафарга яқин фуқаронинг мурожаатини ҳал этиш чораси кўрилди
01:45 Имомлар спорт ўйинларида беллашди
02:27 Хайрли ташаббусда имом-хатиблар фаол
03:10 Имомлар масъулияти оширилди
03:44 Каттақўрғон туманида аҳоли муаммолари ўрганилди
04:32 "Хадичаи Кубро" талабалари билимларда беллашди
05:04 Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги Қуръон курслари фаолияти ўрганилди
05:51 Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди
06:33 Наманган вилоятида муносиблар тақдирланди
07:06 Муфтий ҳазратлари Тошкент шаҳридaги "Ислом ота” жоме масжидига ташриф буюрдилар
07:41 Қуръон мусобақаси ғолиби Умра йўлланмасини қўлга киритди
08:48 Muslim.uzда ҳафта давомида эълон қилинган сара мақолалар билан танишинг
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Чирчиқ шаҳрида кам таъминланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига қувонч улашишга қаратилган саховат тадбири ўтказилди.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов тадбирда иштирок этиб, болажонларга самимий тилаклар билдирди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти филиали кўмагида 35 нафар боланинг ҳар бирига велосипед ва турли совғалар берилди. Шунингдек, тадбирда саховатпеша ҳомийлар томонидан байрамона дастурхон ёзилиб, болажонлар учун кўнгилочар ва байрамона дастур ташкил этилди.
Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда инсон қадри, оила ва болалар манфаатларига юксак эътибор қаратилаётганининг яна бир амалий ифодасидир.
Саховат тадбири болажонларга унутилмас қувонч бағишлаб, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва эртанги кунга ишонч туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати