Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Июн, 2026   |   11 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:51
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:46
Bismillah
26 Июн, 2026, 11 Муҳаррам, 1448

«Субҳаналлоҳил азийм»ни кўпроқ айтинг

17.10.2025   10425   1 min.
«Субҳаналлоҳил азийм»ни кўпроқ айтинг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَتَانِ خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ، ثَقِيلَتَانِ فِي الْمِيزَانِ، حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.


«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм»ни айтиш тилга жуда ҳам енгилдир, осондир. Аммо тилга жуда енгил бўлган бу сўзларнинг қиёмат куни банданинг амалларини тортадиган тарозидаги вазнлари жуда ҳам оғирдир.

Бу дунёда ушбу сўзларни савоб умидида, ният ва ихлос ила айтиб юрган банда у дунёда катта бахтга сазовор бўлиши турган гапдир, чунки у Аллоҳ таолога суюкли бўлган сўзларни айтиб юрган.


Бас, шундай экан, «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азим»ни кўпроқ айтишга одатланайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Бошқа мақолалар
Видеолар

Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя: 32-қисм

25.06.2026   2391   1 min.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

Улуғбек домла Насриддин ўғли,
Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси.

Видеолавҳалар