Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Август, 2026   |   28 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:28
Пешин
12:30
Аср
17:24
Шом
19:32
Хуфтон
21:00
Bismillah
11 Август, 2026, 28 Сафар, 1448
Мақолалар

Мўминга бирор мусибат етса...

23.10.2025   13705   1 min.
Мўминга бирор мусибат етса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди

07.08.2026   20238   1 min.
Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигидаги “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” ташаббуси доирасида Тўрткўл туманида амалий тадбир бўлиб ўтди. Жараёнларни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Баҳраматдин Разов бошқариб борди.
 

Тумандаги “Мулла Жумабой” жоме масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда қозиёт масъуллари, бош имом-хатиблар, ҳожилар ва маҳалла раислари жам бўлди.


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан июль ойининг “Ободонлаштириш ва меҳр-саховат ойлиги” деб эълон қилиниши муносабати билан туманда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, имом-хатиблар ва масжид қавми бошчилигида кўчалар, масжид атрофлари тозаланди. Шунингдек, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳовли-жойларида ҳашар йўли билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди.


Ишчи гуруҳ аъзолари Тўрткўл туманидаги 10 та масжид ва 20 та маҳаллага бириктирилиб, қуйидаги хайрли амаллар бажарилди:

  • Ҳожиларни жалб этган ҳолда маҳаллалардаги муаммоли оилалар ҳолидан хабар олинди;

  • Ҳомийлар кўмагида 120 та эҳтиёжманд хонадонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди;

  • Кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларига янги ўқув йили учун мактаб формалари тарқатилди;

  • Имом-хатибларнинг фаолияти ўрганилиб, масжид бошқаруви ва маърифий ишларни янада ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилди.


Тадбир якунида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, ҳудудда диний-маърифий муҳитни соғломлаштириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати

Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди Тўрткўлда ободонлаштириш ва меҳр-саховат тадбирлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари