Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+) 

28.10.2025   144241   1 min.
Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+) 

Айни пайтда навбатдаги гуруҳ зиёратчиларимиз Маккаи мукаррамада Каъбатуллоҳ тавофи, беш вақт ва нафал намозлар билан бир қаторда Арафот, Нур, Савр тоғлари ҳамда Мино, Муздалифа водийлари каби муборак қадамжолар зиёрати билан машғул бўлмоқда. 
Худди шундай Мадинаи мунавварада ҳам ҳамюртларимиз Уҳуд тоғи ва Қубо масжидлари зиёрати билан бирга Равзаи шариф зиёрати, Масжидун Набавийда кундалик ва нафл намозларни адо этишда бардавом бўлишган эди. 

Аллоҳнинг меҳмонлари сафар давомида эҳтиром қилинмоқда. Зиёратчиларни Ўзбекистондан муборак диёрга кузатиш, Жидда аэропорти ва Мадинадаги 5 юлдузли Пулман Зам-зам ҳамда Маккаи мукаррамадаги Ал-Айям элит меҳмонхоналарида муносиб кутиб олинмоқда. 

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг ибодатларини қабул этсин, барчамизга Байтуллоҳ ёнида дуо қилиш насиб этсин!  

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+)  Умра сафари мазмунли ўтмоқда (фото+) 
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Зеки Каймаз: Келгуси ўн йил ичида Ўзбекистонни туркий дунёда ёрқин юлдуз сифатида кўраман

21.08.2026   53458   2 min.
Зеки Каймаз: Келгуси ўн йил ичида Ўзбекистонни туркий дунёда ёрқин юлдуз сифатида кўраман

Турк тили институти Илмий кенгаши аъзоси, филолог олим, профессор Зеки Каймаз Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.

– Аввало, Ўзбекистон халқини истиқлолнинг 35 йиллиги муносабати билан чин кўнгилдан табриклайман. Ўттиз беш йил оз вақт эмас. Мен юз йилдан ошган мустақил Туркия фуқароси сифатида Сизларга ҳам яна кўп асрлар мустақиллик шодиёнасини нишонлашингизни тилайман.

Тарихга назар ташласак, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон билан яқин муносабатда бўлиб келганмиз. Айниқса, Туркиядаги миллий озодлик кураши даврида бизга бу диёрдан жўнатилган кўмакни доимо катта миннатдорлик билан ёдга оламиз.

Қардош ўзбек халқи биз учун доимо яқин биродар, қалин дўст бўлиб келган. Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёти бизни жуда мамнун қилади. Ушбу заминга ҳар борганимда гўзал ва обод мамлакатни кўрамаз. Юртингизда маданият ва маърифат ўчоқлари бисёр. Албатта, бу тамаддун ва цивилизациянинг илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Марказий Осиёдаги илк ўрта асрлардаги Биринчи ренессанс ҳамда Амир Темур асос солган Иккинчи ренессанс даврларида бу заминда буюк цивилизация шаклланди. Тошкентда бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуаси, Имом Мотуридий зиёратгоҳи каби маданий-маънавий масканлар ислом оламида муҳим аҳамиятга эга.

Геостратегик мавқеи нуқтаи назаридан, мен келгуси ўн йил ичида Ўзбекистонни туркий дунё, хусусан, Марказий Осиё давлатлари орасида ёрқин юлдуз сифатида кўраман.

Бунинг сабаблари бор, албатта. Аввало, мамлакатдаги кучли иқтисодиёт. Қолаверса, чуқур илдизларга эга бўлган бой маданият ва тарих. Туркия билан Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яқин ҳамкорлик алоқалари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тилагим – дўстлик ришталаримиз янада мустаҳкамлансин, давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари юқори даражага кўтарилсин.

Яна бир бор мустақиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман ва ўзбек халқига самимий саломларимни йўллайман.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

Ўзбекистон янгиликлари