Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Апрел, 2026   |   4 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:08
Қуёш
05:33
Пешин
12:27
Аср
17:10
Шом
19:14
Хуфтон
20:33
Bismillah
22 Апрел, 2026, 4 Зулқаъда, 1447

Бақара сурасини ўқиш

29.10.2025   17165   1 min.
Бақара сурасини ўқиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Бир ҳадис ўқиб қолдим. Унда Бақара сурасини “ушлаш” барака деган жумла бор экан. “Ушлаш” сўзини қандай тушунамиз?


Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бақара сурасининг фазилати ҳақида бир қанча ҳадиси шарифлар келган. Шулардан бирини имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. У ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қуръонни ўқинглар. Чунки у қиёмат куни ўз аҳли учун шафоатчи бўлади. Икки ёритувчи нур – Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқинглар. Зеро, бу иккиси қиёмат куни икки булут ёки бир гуруҳ саф-саф қушлар шаклида келиб, ўз соҳибларининг ҳожатини раво қилади. Бақара сурасини ўқинглар. Уни ушлаш барака, тарк этиш эса ҳасратдир. Унга сеҳргарлар қодир бўла олмаслар, деганлар.

Мазкур ҳадисни шарҳлаган Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ҳадисда келган “ушлаш” сўзидан мурод мазкур суранинг тиловатида бардавом бўлиш, маъноларини тадаббур (тафаккур) қилиш ва унда келган ҳукмларга амал қилишдир, ана шунда хайру барака, улкан фойдалар бўлади, деганлар.

Ушбу ҳадиси шарифдан Бақара сураси фазилати улуғ сура экани, уни ўқиб-амал қилиш улкан барака экани, уни тиловат қилиб юрганларга сеҳр-жоду таъсир қилмаслиги аён бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқа мақолалар
Мақолалар

Нажот кемасига чиқинг!

21.04.2026   5721   1 min.
Нажот кемасига чиқинг!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Илоҳим, борлиқ Холиқи, таслимман Сенга,
Осий бандангман, Ўзинг раҳм айла менга.

 

Турли хил “юлдуз”лар ва бекорчилар ҳақидаги ўнлаб газета ва журналларни мутолаа қилдим. Шунда ўзимга ўзим: “Эҳ, минг афсус, ростгўй, рўза тутадиган, Аллоҳга ибодат қиладиган ва Ундан қўрқадиган мўмин-мўмина ва муслим-муслималар қаерада-ю булар қаерда?! Бу чегараланган қисқагина умр бундай бекорчилик ва иккинчи даражали ишлар ва маъсият-гуноҳларга сарф этиб юбориш мумкин-ми? Ёки сизда бошқа умрингиз ёки кунларингиз ҳам бор-ми? Ёки Аллоҳдан ўлмаслигингиз ҳақида ишончнома ёздириб олганмисиз? Йўқ, асло! Бу ўйларнинг барчаси ёлғон гумон ва яроқсиз орзулардан бошқа нарса эмас. Шундай экан, ўзингизни ҳисоб-китоб қилинг, қадамингизни ўйлаб босинг ва нажот кемасига чиқиб олинг!".

Шуъла: Оқила аёл сувсиз саҳрони гўзал бўстонга айлантиради.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Мақолалар