Исмоил домла Муҳаммад Содиқ – Чилонзор тумани “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Бирлашган Араб Амирликларининг “Манара” бағрикенглик ва мулоқот маркази доимий ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади.
Марказ раиси доктор Али Рашид Ал Нуаймийнинг расмий мактубига кўра, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий котиби Жасур Нажмиддинов “Манара” марказининг Ўзбекистондаги вакили этиб тайинланди.
Ушбу ваколатхона юртимиз ва халқаро илмий ҳамжамият ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма илмий лойиҳалар, тадқиқотлар ва тажриба алмашинувини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати