Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон илмини, Қуръон фаҳмини, Қуръон рифъат, олийлигини, Қуръон одобини, Қуръон бойлик, беҳожатлигини, Қуръон нажотини ва Қуръондаги нарсага амал қилишни насиб эт!
Аллоҳим, бизни Қуръон билан тирилтир, ҳаёт бер, Қуръон билан вафот эттир, Қуръон устида қайта тирилтир! Қуръонни бизга шафоатчи қил ва бизни жаннатга Қуръон билан киритгин!
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати