Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Июл, 2026   |   16 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:08
Қуёш
04:54
Пешин
12:29
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:45
Bismillah
01 Июл, 2026, 16 Муҳаррам, 1448

Кечинма

04.11.2025   8154   1 min.
Кечинма

Қизим сен катта бўлаётганингдан эмас, балки тезда улғайиб, бошқа бир хонадонга келин бўлиб кетишингдан, сени ҳар куни кўра олмасликдан ичимда бир хавотирми, соғинчми – нимадир бор. Ахир кечагина гўдак эдинг, бугун қизалоққа айландинг. Эртага...
 

Ҳар куни сўзларинг равонлашиб, фикрлашинг теран бўлмоқда. Қизим, сен улғайганинг сайин менинг кўнглим кичрайиб бормоқда. Сен билан кўпроқ вақтимни ўтказа олмаяпман...


Қизим, мен ўргатолмаганимни ҳаётдан ўрганасан. Шуни билгинки, ота қизига танбеҳ берса, бу унинг қизини ёмон кўришини англатмайди. Оталар қизларини жуда яхши кўришади. Жим турганида ҳам қизининг келажаги ҳақида ўйлаётган бўлади.


Ота шодланса, бунинг сабаби кўпроқ фарзандларининг ютуғи бўлади. Отанинг шаъни – борлиғи қизи билан боғлиқ бўлади.


Балоғатга етишинг, муносиб жуфтингни топиб, умматга, миллатга хизмат қиладиган фарзандларга она бўлишингни тилайман!


Билгинки, неча ёшга кирсанг ҳам мен сени худди ҳозиргидай яхши кўраман! Менга сени неъмат қилиб берган Зотга омонат бўл, қизим.

 

Акбаршоҳ Расулов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Янги Ўзбекистон журналистикаси – тараққиёт ва истиқбол

27.06.2026   3488   1 min.
Янги Ўзбекистон журналистикаси – тараққиёт ва истиқбол

Оммавий ахборот воситаси – жамият кўзгуси, миллатнинг юзи. Унинг зиммасида кенг жамоатчиликни фикрлашга чорлаш, тарбиялаш, дунёқарашни бойитишдек масъулият туради.

Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, барча соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришилмоқда. "Инсон қадри учун" тамойили асосидаги янгиланиш жараёни моҳиятини аҳолига етказиш, эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этиш, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда юртимизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта.

Кейинги йилларда юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти бўлган оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш, соҳа вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Янги Ўзбекистон журналистикаси – тараққиёт ва истиқбол" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов, бир гуруҳ журналистлар, Академия ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон янгиликлари