Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Апрел, 2026   |   18 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:35
Қуёш
05:57
Пешин
12:30
Аср
17:00
Шом
18:58
Хуфтон
20:13
Bismillah
07 Апрел, 2026, 18 Шаввол, 1447

Кечинма

04.11.2025   6798   1 min.
Кечинма

Қизим сен катта бўлаётганингдан эмас, балки тезда улғайиб, бошқа бир хонадонга келин бўлиб кетишингдан, сени ҳар куни кўра олмасликдан ичимда бир хавотирми, соғинчми – нимадир бор. Ахир кечагина гўдак эдинг, бугун қизалоққа айландинг. Эртага...
 

Ҳар куни сўзларинг равонлашиб, фикрлашинг теран бўлмоқда. Қизим, сен улғайганинг сайин менинг кўнглим кичрайиб бормоқда. Сен билан кўпроқ вақтимни ўтказа олмаяпман...


Қизим, мен ўргатолмаганимни ҳаётдан ўрганасан. Шуни билгинки, ота қизига танбеҳ берса, бу унинг қизини ёмон кўришини англатмайди. Оталар қизларини жуда яхши кўришади. Жим турганида ҳам қизининг келажаги ҳақида ўйлаётган бўлади.


Ота шодланса, бунинг сабаби кўпроқ фарзандларининг ютуғи бўлади. Отанинг шаъни – борлиғи қизи билан боғлиқ бўлади.


Балоғатга етишинг, муносиб жуфтингни топиб, умматга, миллатга хизмат қиладиган фарзандларга она бўлишингни тилайман!


Билгинки, неча ёшга кирсанг ҳам мен сени худди ҳозиргидай яхши кўраман! Менга сени неъмат қилиб берган Зотга омонат бўл, қизим.

 

Акбаршоҳ Расулов

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Имом ва отинойилар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди

07.04.2026   225   1 min.
Имом ва отинойилар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун тажвид дарслари йўлга қўйилган.

Жорий йилнинг 6 апрель санасидан Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида тажвид дарсларининг навбатдаги амалий машғулотлари бошланди.

"Қуръон ва тажвидни ўргатиш" ва Масжидлар билан ишлаш бўлимлари  ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарсларда амалий машғулотларни Абдуллоҳ қори Ҳайдаров, Абдусамад қори Мамасолиев ва Абдулбосит қори Эшқобилов олиб бормоқда.

Шунингдек, Республикамизда фаолият олиб бораётган отинойиларнинг Қуръон қироати ва тажвид борасидаги билимларини ошириш мақсадида Тошкент ислом институтида отинойилар учун ҳам тажвид бўйича чуқурлаштирилган амалий машғулотлар бошланди.

Машғулотларда фаол иштирок этган отинойиларга Қуръон қироати бўйича махсус ижоза бериш режалаштирилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Имом ва отинойилар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имом ва отинойилар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди Имом ва отинойилар учун навбатдаги қироат дарслари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари