Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда

05.11.2025   11964   1 min.
Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда

Шу йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обид Қодиров, Идора бўлим бошлиқлари Исломиддин домла Зуҳриддинов ва Музаффар домла Камоловлар Бухоро вилоятида бўлиб, “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган тарғибот ишларида иштирок этишди.


 Дастлаб соҳа масъуллари Мир Араб олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом юртида талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашув ўтказди. Уларга Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамроҳлик қилдилар.


Йиғилишда диний таълимни такомиллаштириш, ёшларни соф эътиқод ва юксак маънавият руҳида тарбиялаш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш ва малака кўникмаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, талабалар билан очиқ мулоқотда уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Зайниддин домла Эшонқулов ёшларни илмга интилиш, ватанпарварлик ва ахлоқий покликка чорлади.


Сафар давомида соҳа масъуллари вилоятда фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари ва отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда масжидларда диний-маърифий фаолиятни ривожлантириш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни ташкил этиш, ёшларни соф эътиқод ва маънавий поклик руҳида тарбиялаш ҳамда имом-хатиблар ва отинойилар малакасини янада юксалтириш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек, Ғиждувон туманида ўтказиладиган “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасидаги “Сайёр қабул” бўйича амалий кўрсатмалар берилиб, ишчи гуруҳ томонидан топшириқ ва тавсиялар берилди. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бухоро вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда Бухоро масжид ва мадрасалари фаолияти ўрганилмоқда
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

20.08.2026   46775   1 min.
Анжуман қатнашчилари Ислом цивилизацияси марказига саёҳат қилишди

Хабар берганимиздек, 19-20 август кунлари Ислом цивилизацияси марказида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Замонавий диний таълим: педагогика, илм-маърифат ва инновация» номли I илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 19 август куни иштирокчилар кутиб олиниб, уларнинг Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди. Ташриф давомида меҳмонлар марказнинг бой экспозициялари, Қуръони карим зали, нодир қўлёзмалар ҳамда буюк аждодларимизнинг илмий меросига бағишланган бўлимлар билан яқиндан танишди. Айниқса, замонавий мультимедиа лойиҳалари ва тарихий экспонатлар уларда чуқур таассурот қолдирди.

Устозлар Марказда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ислом маърифатини тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодни миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳам бўлишди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий қадамжо ва обидаларни зиёрат қилишди.

Оқшомда Ислом цивилизацияси маркази биносида маърифий дастур – mapping намойиш қилинди.

Мазкур тадбирлар ислом цивилизацияси меросини тарғиб этиш, диний таълим тизимини янада такомиллаштириб, янги босқичга олиб чиқишда салмоқли ҳисса бўлиб қўшилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари