Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Сентябр, 2026   |   3 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:42
Қуёш
06:02
Пешин
12:19
Аср
16:44
Шом
18:39
Хуфтон
19:54
Bismillah
14 Сентябр, 2026, 3 Рабиъус сони, 1448

Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

07.11.2025   13140   1 min.
Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди

Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация Макка шаҳридаги меҳмонхонада зиёратчиларимиз учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. 

Айни кунларда бир гуруҳ ҳамюртларимиз Маккаи мукаррама ибодат ва зиёратларни имону ихлос, чексиз бахт ва шукроналик ила адо этишмоқда. Хусусан, суннати муаккада бўлган умра амалини бажариб, эндиликда Каъбатуллоҳ тавофи, Ҳарами шарифда кундалик ва нафл намозларни ўқиш, Арофот тоғи, Мино ва Муздалифа водийлари зиёрати каби амаллар билан машғул бўлмоқда. 

Мулоқотда умрачиларимиз барча шароитлар муҳайё қилингани, айниқса, меҳмонхонанинг янги ва ҳар томонлама шинамлиги, 24 соатлик тартибда автобуслар қатнови йўлга қўйилгани, фoйе ва хоналарнинг озода, кенг ва шинамлиги кишининг баҳру дилини очиши, таомлари ибодатга қувват бўлаётгани, малакали ишчи гуруҳи ва тажрибали шифокорлар томонидан доимий кузатув олиб борилишини мамнуният ила изҳор қилишди.

Зиёратчилар кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан руҳланиб, муҳтарам Президентимизга самимий ташаккурларини етказишни соҳа раҳбарларидан илтимос қилишди. 

Мулоқотлар самимий ва кўтаринки руҳда ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди Зиёратчилар билан мулоқот қилиниб, шароитлар кўздан кечирилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026   5047   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Хабар берганимиздек, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг навбатдаги VII йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон муфтийлари муҳим йўналишларда 3 та баёнот ва замонавий масалаларга оид 6 та йирик фатвони имзолашди.

Жумладан, «Исломнинг илм-фан ва технологияга ёндашуви» мавзусидаги баёнотда Ислом динида инсоният фаровонлигига хизмат қилувчи барча илмий ва технологик ютуқлар қўллаб-қувватланиши билан бирга, улар юксак ахлоқий мезонлар, адолат ва масъулият тамойиллари асосида ривожланиши шартлиги таъкидланди.

«Мусулмонлиги маълум бўлган шахсни кофирга чиқаришнинг ҳукми» тўғрисидаги баёнотда Ислом таълимотига кўра, калимаи шаҳодат келтириб, қибла аҳлидан бўлган ҳар қандай шахс мусулмон ҳисобланиши ҳамда қилган гуноҳи ёки амалдаги нуқсони туфайли уни куфрда айблаш (такфир қилиш) қатъиян ман этилиши айтилди. Шунингдек, Туркий давлатлар уламолари ушбу баёнотда жамиятда фитна, қон тўкилиши ва низоларга сабаб бўлувчи такфирчилик оқимларига қарши илмий-маърифий курашни кучайтириш, уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш зарурлигига эътибор қаратишди.

«Оила қуришга тарғиб қилиш, уни муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашга доир умумий масъулият» баёнотида Ислом таълимотига кўра, оила никоҳ асосига қуриладиган, соғлом авлод ва жамият давомийлигини таъминловчи, инсонга руҳий хотиржамлик ҳамда ахлоқий тарбия берувчи муқаддас муассаса эканига урғу қаратилди. Муфтийлар оила институтини ҳимоя қилиш, ёшларни оилага тайёрлаш ва миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлашда бирдамликка чақирдилар.

Шунингдек, муфтийлар томонидан «Битта қабрга бирдан ортиқ маййитни дафн этишнинг ҳукми», «Ижарага берилган деҳқончилик ерларининг ушри», «Фатво сўраш ва фатво беришда сунъий идрокдан фойдаланиш масаласи», «Жума намози дуруст бўлишининг шартлари», ҳижрий ой бошланишини аниқлаш мезонлари ва такфир масаласига доир 6 та фатво матни имзоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари