Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
18 Сентябр, 2026   |   7 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:47
Қуёш
06:06
Пешин
12:17
Аср
16:38
Шом
18:32
Хуфтон
19:47
Bismillah
18 Сентябр, 2026, 7 Рабиъус сони, 1448

Китоблар тақдимоти ўтказилди

14.11.2025   12402   1 min.
Китоблар тақдимоти ўтказилди

Кеча, 13 ноябрь куни Наманган шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари, вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатиблари ҳамда расмий отинойилар иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Эй бандаларим...» Бир қудсий ҳадис шарҳи, «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими», «Ёшларга насиҳатим»,  ҳамда Норин тумани Ғойиб Бува жоме масжиди имом-ноиби Икром Муҳаммад Умарнинг «Барака сирлари» номли китоблари тақдимоти  ўтказилди. 
Китоб тақдимотида вилоят бош имом-хатиби Мусохон домла Аббосиддинов томонидан ушбу асарлар айни дамда жуда долзарб эканлиги, бу китоблардаги мавзулар динимизнинг асослари, ҳукмлар, одоблари ҳақида ҳадислардан олинадиган ҳикмат ва фойдалар ҳақида кенг маълумотлар берилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу китоблар мутолаасида, кенг оммага жонли, таъсирчан етказишда вилоятдаги барча диний соҳа ходимлар фаол бўлишлари, динимизни тўғри тушунишликда халқимизга фойдали бўлишини таъкидлаб ўтилди. Айниқса, душанба ва пайшанба кунларидаги масжидларда олиб борилаётган мавъизаларда мутолаасини доимий мониторинг қилиб борилаётганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Диний соҳа ходимларининг касб-маҳоратларини оширишликда янги чоп этилган китоблар барча йиғилганлар учун янада фойдали эканлигини сўзга чиққан ҳамкасблар ҳам эътироф этишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди Китоблар тақдимоти ўтказилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“National Geographic” журнали: Ўзбекистон Ипак йўли меросини замонавий туризм билан уйғунлаштирмоқда

17.09.2026   21723   1 min.
“National Geographic” журнали: Ўзбекистон Ипак йўли меросини замонавий туризм билан уйғунлаштирмоқда

Американинг нуфузли  “National Geographic” журналининг электрон ва босма шаклларида Буюк Ипак йўлида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материал муаллифи Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива ҳақида ҳикоя қилиб, уларни қадимий Ипак йўлининг энг муҳим шаҳарлари ва замонавий сайёҳлик йўналишлари сифатида талқин этган.

Мақолада Ўзбекистондаги туризм ривожи, хорижлик сайёҳлар сонининг ортиши, янги объектлар қурилиши ҳамда шаҳарлар ўртасида тезюрар темирйўл қатновининг йўлга қўйилишига алоҳида эътибор қаратилган.

Тошкентнинг Чорсу бозори Ипак йўли савдо анъаналари бугунгача сақланиб қолган маскан, Самарқанд эса Регистон майдони ва қадимий Улуғбек расадхонаси билан илм-фан ҳамда ислом маданиятининг тарихий маркази сифатида таърифланади.

Нашрда Бухоро фаол туристик ўзгаришлар жараёнини бошдан кечираётган шаҳар сифатида кўрсатилган бўлса, Хива ўтмиш руҳияти айниқса кучли сезиладиган жой дея таъкидланган.

Шунингдек, Ипак йўли меъморчилиги услубида барпо этилаётган янги сайёҳлик лойиҳаларига эътибор қаратилиб, тарихий муҳитни асраб қолиш юзасидан бўлаётган баҳс-мунозаралар ҳам тилга олинган.

Умуман олганда, материалда Ўзбекистон ўз тарихий меросини асраган ҳолда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириб, дунёга қайта юз очаётган мамлакат сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари