Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Эй бандаларим" номли китоблари тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот тадбирида Олий мадраса Ўқув ишлари бўйича проректори Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлим бошлиғи Мустафо Ходжаев, шайх Аҳмад Ражаб Аҳмад Адавий, шайх Аҳмад Муҳаммад Али Мисрий, Олий мадрсанинг бошқа устозлари ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбирда устоз Холмурод домла Раҳимов Муфтий ҳазратлари томонидан ёзилган мазкур янги китоб, унинг мазмун-моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва аҳамияти тўғрисида нутқ сўзлади.
Тили ва дили билан иймон келтириб, унинг тақозосига кўра гўзал ҳаёт кечирган инсон комил мўмин дейилади. Бундай кишилар дўзах юзини кўрмай, Аллоҳнинг фазли-марҳамати ила тўғри жаннатга кирадилар. Тили ва дили билан иймон келтириб, катта гуноҳлар қилиб, тавба қилмай вафот этган инсон фосиқ мўмин ҳисобланади...
Тили билан иймон келтириб, қалбида иймони бўлмаган кимса мунофиқ ҳисобланади. Бундай кишига дунёда мўминларга ўхшаб муомала қилингани билан охиратда улар учун ҳеч қандай насиба бўлмайди, Аллоҳ асрасин.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан