Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Август, 2026   |   8 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:12
Қуёш
05:38
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:18
Хуфтон
20:39
Bismillah
21 Август, 2026, 8 Рабиъул аввал, 1448

Сирдарё вилоятида тажвид дарслари

19.11.2025   174554   1 min.
Сирдарё вилоятида тажвид дарслари

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан имом-хатиблар ва имом ноиблари учун навбатдаги махсус "Тажвид дарслари" бошланди.

Бугун, 19 ноябрь куни Сирдарё вилоятида "Тажвид дарслари"нинг илк машғулотлари бўлиб ўтди. "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" ҳамда Масжидлар билан ишлаш бўлимлари  ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу дарс олдидан "Қуръон ва тажвидни ўргатиш" бўлими бошлиғи, ўн қироат соҳиби Устоз Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум тажвид илмининг фазилати ва унинг имомлик вазифасидаги аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров имом-хатиблар ва имом ноиблар учун ташкил қилинган бундай "Тажвид дарслари" юртимизда илм аҳлининг даражасини янада оширишини таъкидлади.

Сирдарё вилоятида Абдусамад қори Мамасолиев амалий машғулот олиб бормоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Сирдарё вилоятида тажвид дарслари Сирдарё вилоятида тажвид дарслари Сирдарё вилоятида тажвид дарслари Сирдарё вилоятида тажвид дарслари Сирдарё вилоятида тажвид дарслари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

ЮНЕСКО билан Ўзбекистон маҳалла тизими тажрибасини халқаро даражада тарғиб қилиш масаласи муҳокама қилинди

14.08.2026   44977   1 min.
ЮНЕСКО билан Ўзбекистон маҳалла тизими тажрибасини халқаро даражада тарғиб қилиш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияси котибияти вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мамлакатимизнинг ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси кўмагида ташкил этилган мулоқотда маҳалла билан боғлиқ маданий анъана ва урф-одатлар, уларни халқаро даражада тарғиб қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияси котиби Фумико Охината ва Осиё-Тинч океани минтақаси учун масъул дастур мутахассиси Николас Тан мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди.

Ўзбекистон томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда ЮНЕСКО ҳузуридаги Доимий ваколатхонаси вакиллари маҳалланинг кўп асрлик тарихи, унинг жамият ҳаётидаги алоҳида ўрни ва миллий анъаналарни сақлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Учрашувда маҳалла Ўзбекистон халқи турмуш тарзининг ажралмас қисми экани таъкидланди. У инсонларни яхши қўшничилик, ўзаро ёрдам, ҳамжиҳатлик ва катта авлод вакилларига ҳурмат тамойиллари асосида бирлаштиради.

ЮНЕСКО Котибияти вакиллари тақдим этилган материалларга катта қизиқиш билдирди. Улар Ўзбекистонда маҳалла билан боғлиқ шаклланган жамоат ҳаёти тартибининг ўзига хос хусусиятларини эътироф этди.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросни тарғиб қилишдаги роли алоҳида қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, ўзбек маҳалла тизими тажрибаси ЮНЕСКО Котибияти мутахассисларида катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари