Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Сайёр йиғилишлар доирасида

19.11.2025   9521   1 min.
Сайёр йиғилишлар доирасида

Самарқанд туманида маънавият, меҳр-шафқат ва хайр-саховат руҳи билан ёдда қоларли сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш аввалида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Сатторов ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашиб, сайёр тадбирларни мазмунли ва самарали ўтказиш бўйича муҳим кўрсатма ва тавсиялар берди.

Шундан сўнг туманнинг Мерганча маҳалласидаги бемори ва ногирони бор хонадонларга кирилиб, модди-маънавий кўмаклашилди. Самимий мулоқот ва хайрли дуолар қилинди.

***

Ургут туманида ўтказилган навбатдаги сайёр йиғилиш доирасида “Хўжа Убайдулло” жоме масжиди ҳудуди янада зиёратбоп, кўркам масканга айланди. Самарқанд вилояти имом-хатиблари иштироки билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали кўчатлар экилиб, масжид атрофига яна бир бор файз ва барака ўрнатилди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам умматларини ерни обод қилишга, кўчат экишга, табиатни асрашга даъват этганлар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом: Қиёмат қоим бўлаётган бўлса ҳам, қўлингизда хурмо кўчати бўлса, уни экинг”, дея тавсия қилганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Сайёр йиғилишлар доирасида Сайёр йиғилишлар доирасида Сайёр йиғилишлар доирасида Сайёр йиғилишлар доирасида Сайёр йиғилишлар доирасида Сайёр йиғилишлар доирасида
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Мустақиллик байрами арафасида Қашқадарёда бош имомлар йиғилиши бўлиб ўтди

24.08.2026   29957   1 min.
Мустақиллик байрами арафасида Қашқадарёда бош имомлар йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилояти вакиллигида шаҳар ва туманлар бош имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.


Тадбирни вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами билан самимий муборакбод этди. Учрашувда давлатимиз Раҳбарининг тегишли Фармони билан бир гуруҳ диний соҳа ходимлари «Имом Бухорий» ордени билан тақдирлангани юртимизда маънавий-маърифий соҳага кўрсатилаётган юксак эътибор ва тарихий воқеа экани алоҳида эътироф этилди.


Йиғилишда «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» эзгу шиори остида воҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар, ёшларни Ватанга садоқат ва миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги фаолият сарҳисоб қилинди.


Шунингдек, тадбир давомида имом-хатибларга қуйидаги устувор вазифалар юклатилди:

  • Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва якка-ёлғиз кексалар ҳолидан мунтазам хабар олиш;

  • Оилалар тотувлигини мустаҳкамлаш ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш;

  • Масжидлар, қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳамда тозалик тадбирларида фаоллик кўрсатиш.


Йиғилиш якунида диний соҳа ходимларининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Мустақиллик байрами арафасида Қашқадарёда бош имомлар йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон янгиликлари