Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Сентябр, 2026   |   19 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:26
Қуёш
05:49
Пешин
12:23
Аср
17:01
Шом
19:00
Хуфтон
20:19
Bismillah
01 Сентябр, 2026, 19 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Варшавадаги учрашув

23.11.2025   11415   1 min.
Варшавадаги учрашув

2025 йил 23 ноябрь куни Польша Республикаси, Варшава шаҳридаги “Raszyn” масжидида юртдошларимиз билан самимий ва мазмунли учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ватандошларимиз билан суҳбатлашдилар.

Суҳбат давомида устоз хусусан ҳанафий мазҳабида маҳкам туриш, узоқ юртда яшашларига қарамай миллий анъана ва қадриятларимизни унутмаслик ҳақида таъсирли фикрлар билдирдилар. Шунингдек, оила, қариндошлар ва ватан билан боғлиқликни асраш ҳар бир мусулмон учун муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, келгусида ҳам ҳар қандай шубҳа ёки диний саволлар пайдо бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлимига Telegram: @fatvo_call_1  /  @fatvo_call_2
WhatsApp: +998 91 780 66 33 мурожаат қилиш тавсия этилди.

Суҳбат ниҳоясида устоз Зайниддин домла барча йиғилган юртдошлар учун барака, тинчлик, имон-эътиқод мустаҳкамлигини сўраб дуо қилдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув Варшавадаги учрашув
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

21.08.2026   52786   1 min.
Озарбайжонлик журналистлар Самарқанддаги Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

"Report" хабарига кўра, ташриф Ўзбекистон бўйлаб медиа-тур доирасида бўлиб ўтди.

Имом Бухорий мақбараси Самарқанд вилоятидаги энг муҳим маънавий ва тарихий обидалардан биридир.

Ташриф давомида Озарбайжон оммавий ахборот воситалари вакиллари Имом Бухорий мақбараси, масжид, музей ва кутубхона вазифасини бажарувчи хонани ўз ичига олган ёдгорлик мажмуаси ҳудуди билан танишди. Журналистларга мажмуанинг яратилиш тарихи, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, унинг ислом илм-фанидаги алоҳида ўрни ҳақида сўзлаб берилди.

Медиа-тур иштирокчилари мажмуанинг музей қисмига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда ислом маданияти ва Имом Бухорий меросига оид қўлёзмалар ва турли тарихий материаллар тақдим этилган. Шунингдек, музейда турли мамлакатлар вакиллари томонидан мажмуага совға қилинган Қуръони карим нусхалари ҳам сақланади.

Иштирокчиларга мажмуа турли мамлакатлардан келган диндорлар учун зиёратгоҳ ва алломанинг маънавий меросини асраб-авайлашнинг муҳим маркази эканлиги ҳақида сўзлаб берилди. Журналистлар мажмуанинг меъморий хусусиятлари ва ташриф буюрувчилар учун яратилган замонавий инфратузилма билан ҳам танишди.

Имом Бухорий энг нуфузли ислом уламоларидан бири ва ислом анъанасидаги энг муҳим ҳадис тўпламларидан бири бўлган "Саҳиҳ ал-Бухорий" ҳадислар тўпламининг муаллифи ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари