2025 йил 24 ноябрь куни Бектемир туманидаги «Алибек» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб борган йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги масъул ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари, уламолар, отинойилар ҳамда «Ҳаж 2025»да ҳажга борган ҳожи оталар ва ҳожи оналар иштирок этишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати