Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июл, 2026   |   21 Муҳаррам, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:12
Қуёш
04:56
Пешин
12:29
Аср
17:41
Шом
20:03
Хуфтон
21:43
Bismillah
06 Июл, 2026, 21 Муҳаррам, 1448
Мақолалар

"Осонлаштиринг!"

27.11.2025   8356   1 min.

Ислом мутаассибликка мутлақо алоқаси бўлмаган диндир. У ўзига эътиқод қилувчиларни торликка чақирмайди. Ислом манбалари – Қуръон ва суннатда мутаассибликка ундовчи бирор нарса йўқ. Аксинча, кишиларни исломга ундаш Қуръони карим кўрсатиб берганидек, ҳикмат, гўзал мавъиза ва чиройли баҳс ила амалга оширилади. Бу эса мутаассиблик, бирор масалани тор олишга буткул тескари бўлган услубдир.

Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисларнинг бирида: "Осонлаштиринг – қийинлаштирманг, хушхабар беринг нафратлантирманг", - дея марҳамат  қилинади. Ушбу чақириқ мутаассибликни инкор этади. Зеро, мутаассибликдан нафрат, бағрикенгликдан эса хушхабар юзага келади. Демак, ислом мутаассибликни инкор этар экан, у террорни, тинч аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришни ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишни ҳам қоралайди. Исломнинг наздида бир одамнинг жонига қасд қилиш бутун инсониятнинг жонига қасд қилиш билан баробардир.

Қуръони каримда бу ҳақда: "Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди", - дейилади. (Моида сураси, 32-оят) Шундай экан, исломни мутаассиблик билан боғлаш янглишишдир. Дин номидан қўпорувчиликлар қилишнинг муқаддас ислом таълимотига мутлақо алоқаси йўқ.

Абдуваҳоб Яқуббоев,

Наманган тумани "Мирзабой Холтўрабой" масжиди имом-хатиби

@SOFTALIMOTLAR

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар

Устозга ҳурмат — илм баракасининг калити

02.07.2026   11290   1 min.
Устозга ҳурмат — илм баракасининг калити

Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: "Қуръон, ҳадис, наҳв ёки бошқа ҳар қандай илмни олишда одобга амал қилдим. Мадинада Имом Моликни кўрдим. У каби ҳайбатли, илмни улуғловчи кишини асло учратмадим. Унинг мажлисида варақлашда чиқадиган овоздан хавотирланиб китобни ниҳоятда сокинлик билан варақлар эдим".