Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Декабр, 2025   |   12 Жумадул сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:31
Пешин
12:18
Аср
15:13
Шом
16:58
Хуфтон
18:16
Bismillah
03 Декабр, 2025, 12 Жумадул сони, 1447
Янгиликлар

03.12.2025   88   1 min.
Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар ҳадя қилинди

03.12.2025   58   1 min.
Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар ҳадя қилинди

Бугун 3 декабрь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси устоз ва талабали учун ўзгача хурсандчилик билан бошланди. Таълим муассасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 15 дона смарт доскалари беғараз ёрдам сифатида тақдим қилинди.

Ҳадяларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом хатиби устоз Раҳматилло Усмонов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими Аслиддин Раҳматуллаев топширди.

Таълим сифатини янада ошириш, замонавий услуб ва методлардан самарали фойдаланган ҳолда дарс самарадорлигини янада кучайтириш мақсадида ҳадя қилинган бу ўқув жиҳозларидан динимиз равнақи, илм-маърифати йўлида оқилона фойдаланиш борасида тавсиялар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва мазкур ўқув жиҳозларини етказиб беришда амалий ёрдам берганлар, хусусан, муфтий ҳазратларининг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар ҳадя қилинди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар ҳадя қилинди Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар ҳадя қилинди
Ўзбекистон янгиликлари