Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Август, 2026   |   26 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:55
Қуёш
05:26
Пешин
12:34
Аср
17:26
Шом
19:35
Хуфтон
21:04
Bismillah
09 Август, 2026, 26 Сафар, 1448

Аждодларимиз меросидан янги бир дурдона – “Муснади Шоший” асари ўзбек тилида нашр этилди

05.12.2025   17881   2 min.
Аждодларимиз меросидан янги бир дурдона – “Муснади Шоший” асари ўзбек тилида нашр этилди

Ҳадис илмига оид қадимий манбалардан бири – машҳур муҳаддис, Мовароуннаҳр уламоларидан, ҳофиз, имом Ҳайсам ибн Кулайб Шоший (ваф. 947) қаламига мансуб “Муснад” асари илк бор араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилди.


Асарга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг, Фатво маркази уламоси Муҳаммад Айюб домла Ҳомидовнинг ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўғон университети илоҳиёт факультети, ҳадисшунослик кафедраси профессори Доктор Явуз Кўктошнинг тақризлари олинган.

Ушбу асар фақат таржима бўлибгина қолмай, балки тадқиқ ва таҳқиқдир. Кириш қисмида Ҳайсам ибн Кулайб Шоший раҳимаҳуллоҳнинг ҳаёти ва илмий мероси, сўнгра “Муснади Шоший” асарининг ягона қўлёзма нусхаси ҳақида маълумотлар берилган.


Таржима қўлёзма нусхадан фойдаланилган ҳолда нашр этилган замонавий нашрлар асосида амалга оширилган. Таржимада ҳадис ровийлари мавзуларга ажратилиб, дастлаб араб тилидаги матн, сўнг унинг ўзбек тилидаги таржимаси берилган. Жумлалар ўзбек тилидаги ифодаси равон ва тушунарли шаклда баён қилинган. Керакли ўринларда изоҳ ва шарҳлар келтирилган.


Асар илмий ва кенг китобхонлар учун ҳам муҳим манба бўлиб, уни соҳа мутахассислари, талабалардан ташқари оддий китобхонлар, ҳадис илмига қизиқувчилар ҳам қийналмасдан ўқиб, тушуна оладилар. Бу эса таржиманинг қийматини, таржимоннинг маҳоратини кўрсатиб берувчи жиҳатлардан биридир.

Аллоҳ таоло ушбу янги нашрни Ўзи қабул айлаб, барча учун манфаатли қилсин!
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: “Ростгўйликни лозим тутинг. Чунки ростгўйлик эзгуликка бошлайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзила ди. Ёлғондан сақланинг. Чунки ёлғон фисқ-фужурга бошлайди, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади” (“Муснади Шоший” асаридан).


#Musnad #Haysam #Kulayb #Shoshiy #Hadis


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Аждодларимиз меросидан янги бир дурдона – “Муснади Шоший” асари ўзбек тилида нашр этилди Аждодларимиз меросидан янги бир дурдона – “Муснади Шоший” асари ўзбек тилида нашр этилди
Бошқа мақолалар
Видеолар

“ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (07.08.2026)

08.08.2026   14906   1 min.

00:00 Хабарлар

01:00 Диний соҳа раҳбарлари маҳаллалардаги тарғибот ва ободонлаштириш ишлари билан танишди

02:17 Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистонининг янги элчиси билан мулоқот қилдилар

03:05 “Discover Pakistan” телеканалида Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий меросига бағишланган кўрсатув намойиш этилди

04:07 Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ўқитувчилари Ал-Азҳарда малака оширди

05:06 Ўзбекистонлик имом-хатиблар Бирлашган Араб Амирликларида

06:06 Ўзбекистонда вақф тизимини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

07:05 Қабул жараёнида қилингани мурожаатлар амалий ечим топмоқда

08:05 Жойларда диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

08:32 Боғотда "Эрали эшон бобо" масжиди янги биноси очилди

09:40 Тўрткўл туманида «Маҳалла ободлиги ва меҳр-шафқат ойлиги» тадбири ўтказилди

#yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар