Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
11 Ноябр, 2026   |   1 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:45
Қуёш
07:06
Пешин
12:12
Аср
15:26
Шом
17:10
Хуфтон
18:26
Bismillah
11 Ноябр, 2026, 1 Жумадул сони, 1448
Янгиликлар

16.12.2025   13465   1 min.
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳаж хизматлари бўйича семинар-тренинг муваффақиятли якунланди

11.11.2026   514   1 min.
Ҳаж хизматлари бўйича семинар-тренинг муваффақиятли якунланди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ташаббуси билан Жидда шаҳрида «Ҳаж – 2027» мавсумига пухта тайёргарлик кўриш доирасида ҳаж ишлари идоралари масъуллари учун махсус ўқув-амалий дастур бўлиб ўтди.

Ҳаж соҳаси тарихида илк бор ташкил этилган мазкур дастур зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда уларнинг сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бўлиб, унда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Ўқув машғулотлари иштирокчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, ташкилий ишларни режалаштириш, тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда назорат механизмларини такомиллаштиришга йўналтирилди. Шунингдек, дастур давомида хавф-хатарларнинг олдини олиш ҳамда муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Малака ошириш курслари қуйидаги 11 та асосий йўналиш бўйича олиб борилди:

  • Мавсумга олдиндан пухта тайёргарлик кўриш;
  • Транспорт таъминоти ва логистика хизмати;
  • Зиёратчилар ҳаракатини бошқариш;
  • ОАВ, тарғибот ва медиа фаолияти;
  • Озиқ-овқат таъминоти ва овқатлантириш тизими;
  • Муқаддас қадамжоларда хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
  • Мулоқот маданияти ва сифатли хизмат кўрсатиш мезонлари;
  • Меҳмондўстлик марказлари фаолиятини бошқариш;
  • Тиббий хизмат ва зиёратчилар саломатлигини муҳофаза қилиш;
  • Зиёратчиларни жойлаштириш ва меҳмонхона хизматлари;
  • Зиёратчилар гуруҳларини самарали бошқариш.

Дастур давомида иштирокчиларнинг билим ва малака даражасини холис баҳолаш мақсадида махсус ягона рақамли баҳолаш тизими татбиқ этилди. Синов ва амалий машғулотлар якунига кўра, ўзбекистонлик вакиллар ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификатларни қўлга киритдилар.

Мазкур ўқув-семинари келгуси ҳаж мавсумига эрта ва тизимли тайёргарлик кўриш, соҳадаги барча бўғинлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда муборак сафар жараёнларини юксак савияда ташкил этишда муҳим  аҳамият касб этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари