Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Феврал, 2026   |   22 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:05
Қуёш
07:25
Пешин
12:42
Аср
16:08
Шом
17:54
Хуфтон
19:08
Bismillah
10 Феврал, 2026, 22 Шаъбон, 1447
Мақолалар

Наманган туманида йиғилиш ўтказилди

05.01.2026   12841   1 min.
Наманган туманида йиғилиш ўтказилди

5 январ куни Наманган вилояти бош имом хатиби Абдуллоҳ домла Саматов бошчиликларида вилоят вакиллиги ходимлари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда "Ҳаж-2025" зиёратчиларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ аъзолари учун Наманган вилояти Наманган туманидаги “Сайид Жалолиддин“ жоме масжидида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда маҳаллаларда маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар билан Наманган туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:
биринчи йўналиш – имом-хатибнинг “Ҳаж-2025” зиёратчиларини маънавий-маърифий тадбирларга фаол жалб этиш; 
иккинчи йўналиш – имом-хатибнинг масжидни бошқариш фаолиятини яқиндан ўрганиш, маслаҳат ва кўмак бериш;
учинчи йўналиш – имом-хатиб учун намуна тарзида пешин намози вақтида масжидга келганларга долзарб мавзуда маъруза қилиб бериш.

Ишчи гуруҳ аъзолари юқоридаги йўналишлар бўйича Наманган туманида фаолият олиб борди. 

Шунингдек Ишчи гуруҳ аъзолари Наманган тумани масжидлари ҳудудидаги маҳалланинг бир неча хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўралди. Хонадондаги ёшларни таълим тарбияси билан танишилди, уларнинг муаммолари ўрганилди, таклиф, фикр, мулоҳазалари тингланди ва маҳаллаларда намунавий бўлган оилаларга кириб кексалардан юртимиз ҳаққига дуои ҳайрлар олинди.

Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган Ишчи гуруҳ фаолияти вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Наманган вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати

Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди Наманган туманида йиғилиш ўтказилди
МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нима учун севамиз? - 3 далил

09.02.2026   1040   2 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни нима учун севамиз? - 3 далил

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аввалги қавмлар ўзларига юборилган набийларига эътирозлар қилиб, уларни ёлғонга чиқариб, туҳматлар қилишган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда буларнинг эътирозларига ушбу анбиёларнинг муборак тилларидан жавоб беради. Масалан, Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми у зотга эътироз қилганда у зот:

﴿قَالَ يَا قَوْمِ لَّيْسَ بِىْ سَفَاهَةٌ وَ لَكِنَّى رَسُوْلٌ مِّنْ رَّبِّ الْعَالَمِيْنَ﴾

«Эй қавмим, менда эсипастлик йўқ. Мен оламларнинг Роббидан сизларга келган Расулман», деди» (Аъроф сураси, 67-оят).

Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотга эътироз қилганда эса у зот:

﴿قَالَ يَا قَوْمِ لَيْسَ بِى ضَلَلَةٌ وَ لَكِنِّى رَسُوْلٌ مِّنْ رَّبِّ الْعَالَمِيْنَ﴾

«Эй қавмим, менда залолат йўқ. Мен оламларнинг Роббидан сизларга келган Расулман», деди» (Аъроф сураси, 61-оят).

Лекин Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қавмларидаги бадбахт кимсалар у зотни мажнун дейишганда бунга жавобан Қуръони каримда ўзгача йўл тутилган. Уларга у зотнинг тилларидан жавоб берилмаган, балки Аллоҳ таолонинг Ўзи уларга раддия берди:

﴿وَمَا صَاحِبُكُمْ بِمَجْنُوْنٍ﴾

«Соҳибингиз мажнун эмас» (Таквир сураси, 22-оят).

Қолаверса, Аллоҳ таоло мушрикларнинг таъналарига учраётган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасалли бериш учун бундай марҳамат қилади:

﴿مَآ أَنْتَ بِنِعْمَةِ رَبِّكَ بِمَجْنُوْنٍ﴾

«Роббинг неъмати ила сен мажнун эмассан» (Қалам сураси, 2-оят).

﴿وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيْمٍ﴾

«Албатта, сен улкан хулқ соҳибисан» (Қалам сураси, 4-оят).

Аллоҳ таоло бу тасалласи билан кифояланмай, яна бундай марҳамат қилади:

﴿وَإِنَّ لَكَ لَأَجْرًا غَيْرَ مَمْنُونٍ﴾

«Албатта, сенга асло тугамайдиган ажр бордир» (Қалам сураси, 3-оят).

Шунингдек, Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасалли бериш учун у зотни айбламоқчи бўлаётганларнинг ўзи аслида кимлигини фош этиб, уларнинг сўзига қулоқ солмасликка, парво этмасликка буюради:

﴿وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِيْنٍ هَمَّاز ٍمَّشَّآءِ بِنَمِيمٍ مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ عُتُلِّ بَعْدَ ذَلِكَ زَنِيمٍ﴾

«Ҳар хил қасамхўр, пасткашларга, айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчиларга, яхшиликни тўсувчи, тажовузкор, сергуноҳларга, қўпол ва бунинг устига, отасининг тайини йўққа итоат қилма!» (Қалам сураси, 10 сураси, 13-оят).

Аллоҳ таолонинг Расулуллоҳга муҳаббати ва меҳрибонлиги бу оятларда яққол намоён бўлади. Субҳаналлоҳ!!!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Ишқи Расул" китобидан Нодиржон Одинаев таржимаси

 

Мақолалар