Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан глобал ўзгаришлар ва замонавий тенденцияларни инобатга олган ҳолда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Айни пайтда мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун uzbekistan2030.uz онлайн платформасига жойлаштирилган. Фуқаролар лойиҳа билан танишиб, "Фикр қолдириш" тугмаси орқали ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
Янги фикрлар, янги таклифлар билан - янги даврга шиддатли қадам! Муҳокамаларда фаол қатнашинг!
https://uzbekistan2030.uz/uz-Cyrl/muhokama
Жорий йилнинг 17 январь куни Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасасида Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ориф домла Амонов, хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчи Ризвон Бахромова ҳамда масъуллар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда талабаларнинг таълим жараёни ва яшаш шароитлари кўздан кечирилиб, уларнинг ижтимоий-маънавий эҳтиёжлари муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар билим ва салоҳиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.
Ҳомийлар кўмагида муассасанинг айрим моддий эҳтиёжларини қоплаш бўйича келишувга эришилди. Тадбир талабаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати