Ислом дини инсоннинг зоҳирий ёки моддий ҳолатига эмас, балки қалби, нияти, одоб-ахлоқи ва эзгу амалларига қараб унинг ҳақиқий қадрини белгилайди.
Зеро, Қуръони карим оятлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳаётлари ва сийратларида инсон зотига чуқур эҳтиром ва меҳр-мурувватнинг ёрқин намуналарини кўрамиз…
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимида янги ўқув машғулотлари бошланди.
12 сентябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов талабалар учун «Хатоба» (нотиқлик санъати) фанидан илк дарсни ўтиб берди.
Машғулот давомида устоз ваъз-насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, тингловчи билан жонли мулоқот ўрнатиш сирлари ҳамда бугунги кун имом-хатиби зиммасидаги масъулиятли вазифаларга алоҳида тўхталди. Нотиқлик маҳоратига оид нозик жиҳатлар ҳаётий ва амалий мисоллар орқали очиб берилди.
Қизғин ва самимий руҳда ўтган дарс сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати