Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Август, 2026   |   27 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:57
Қуёш
05:27
Пешин
12:30
Аср
17:25
Шом
19:33
Хуфтон
21:02
Bismillah
10 Август, 2026, 27 Сафар, 1448
Янгиликлар

Самарқанд имомлари учун қироат дарслари бошланди

13.01.2026   8370   1 min.
Самарқанд имомлари учун қироат дарслари бошланди

Муфтий ҳазратларининг ташаббуси ва кўрсатмалари асосида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда имом-ноиблар учун қироат фанидан махсус ўқув дарслари ташкил этилди.


Мазкур машғулотлар Шайх Алижон қори раҳбарлигида тажрибали устозлар иштирокида олиб борилмоқда. Дарслар давомида Қуръони каримни тўғри, қоидаларга мувофиқ ва чиройли қироат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Жумладан, Шайх Алижон қорининг шогирдлари — Эшқобилов Абдулбосит қори имом-хатибларнинг қироатини тинглаб, уларга амалий тавсия ва маслаҳатлар бериб бормоқдалар.


Ушбу тажвид дарслари имом-хатибларнинг қироат маҳоратини ошириш, Қуръон тиловатини янада мукаммал ўрганиш ҳамда диний хизмат сифати ва самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда. 

Sammuslim.uz


 

Самарқанд имомлари учун қироат дарслари бошланди Самарқанд имомлари учун қироат дарслари бошланди Самарқанд имомлари учун қироат дарслари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

07.08.2026   22104   1 min.
Саховатпеша юртдошларимиз масжидлар коммунал тўловларини қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлимининг маълумотига кўра, 2026 йилнинг июнь–июль ойлари давомида юртдошларимиз томонидан DOMO мобил иловаси орқали масжидларнинг коммунал харажатларини қоплашга қаратилган хайрли ташаббус фаол қўллаб-қувватланди.


Ушбу давр мобайнида 650 та масжид учун жами 254,7 миллион сўм хайрия маблағлари йиғилиб, пўлатдай шаффофлик билан тўловларга йўналтирилди.


Сарфланган маблағлар тақсимоти:

  • 225,9 млн сўм (88,7%) — электр энергияси тўловларига;

  • 28,8 млн сўм (11,3%) — табиий газ харажатларини қоплашга.


Энг кўп хайрия қилинган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 103,6 млн сўм;

  • Тошкент вилояти — 29,3 млн сўм;

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 27,4 млн сўм;

  • Фарғона вилояти — 24,9 млн сўм. 
     

Бу каби хайрли эҳсонлар масжидларимизнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш ва намозхонлар учун муносиб шароит яратишга хизмат қилмоқда.


Барча саховатпеша ҳамюртларимизга самимий миннатдорлик билдириб, қилинаётган эзгу амалларга Ҳақ таолодан барака тилайди.
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари