Мулоқот чоғида ёш имомларга:
жамоат билан муомала маданияти, маънавий-маърифий тадбирларни замонавий талабларга мувофиқ ташкил этиш,
диний билимларни мунтазам ошириш, китоб мутолааси ва ахборот маконида фаол бўлиш,
турли ёт ғояларга маърифат билан жавоб бериш,
борасида муҳим тавсиялар берилди.
Вилоят бош имом-хатиби ёш имомлар соҳанинг келажакдаги таянчи эканини таъкидлаб, улардан доимий изланиш, ҳалоллик, сабр-тоқат ва фидойилик талаб этилишини қайд этдилар. Учрашув якунида соҳа ходимлари маслаҳатларни амалиётда қўллашга тайёрликларини билдирдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Шайх Нуриддин Холиқназар ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти ва қозиётга қарашли барча масжид имом-хатиблари томонидан нуроний кексалар, меҳнат фахрийлари ҳамда ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Тадбир доирасида муҳтож оилаларнинг турмушини енгиллаштириш мақсадида бир оилага замонавий қуёш панели ўрнатиб берилиб, қўшимча байрам совғалари топширилди. Бундай хайрия ташаббуслари жамиятда ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ва инсон қадрини улуғлаш муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти