Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Август, 2026   |   2 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:04
Қуёш
05:32
Пешин
12:28
Аср
17:20
Шом
19:27
Хуфтон
20:52
Bismillah
15 Август, 2026, 2 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Қашқадарё ёш соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот

13.01.2026   12280   1 min.
Қашқадарё ёш соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот

Бугун Қашқадарё вилоятида 2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаган ёш соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов соҳа ходимларининг ҳол-аҳволи ва хизмат фаолиятини ўрганиб, уларни қўллаб-қувватлаш, билим ва тажрибаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мулоқот чоғида ёш имомларга: 

  • жамоат билан муомала маданияти, маънавий-маърифий тадбирларни замонавий талабларга мувофиқ ташкил этиш,

  • диний билимларни мунтазам ошириш, китоб мутолааси ва ахборот маконида фаол бўлиш,

  • турли ёт ғояларга маърифат билан жавоб бериш,

борасида муҳим тавсиялар берилди.

Вилоят бош имом-хатиби ёш имомлар соҳанинг келажакдаги таянчи эканини таъкидлаб, улардан доимий изланиш, ҳалоллик, сабр-тоқат ва фидойилик талаб этилишини қайд этдилар. Учрашув якунида соҳа ходимлари маслаҳатларни амалиётда қўллашга тайёрликларини билдирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қашқадарё ёш соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот Қашқадарё ёш соҳа ходимлари билан очиқ мулоқот
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

12.08.2026   27774   1 min.
Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
 

Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.

Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.



Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда Ҳар бир хонадонга байрам шукуҳи кириб бормоқда
Ўзбекистон янгиликлари