Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Август, 2026   |   12 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:17
Қуёш
05:42
Пешин
12:25
Аср
17:10
Шом
19:12
Хуфтон
20:32
Bismillah
25 Август, 2026, 12 Рабиъул аввал, 1448

Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди

15.01.2026   23214   1 min.
Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди

2026 йил 15 январь куни Қумқўрғон туманидаги “Беш қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинида диний соҳа ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қумқўрғон туман бош мутахассиси Ш.Мамадиев, “Шоҳ Машраб” жоме масжиди имоми Ҳ.Зайниев, туман имомлари, ноиблар, отинойилар ва маҳалла фаоллари қатнашди.


Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, 2025 йил давомида диний-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича тақдимотлар қилинди ва 2026 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ режа ва кўрсатмалар белгилаб берилди.


Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, имомлар ва бошқа масъуллар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

 

Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди Диний соҳа олдидаги вазифалар муҳокама этилди
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Хўжамулки" маҳалласида ободлик ва меҳр-саховат

16.08.2026   35783   1 min.

Қумқўрғон туманидаги "Хўжамулки" маҳалласида "Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги" доирасида кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари иштирокида қизғин ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ташаббус маҳалла ҳаётига янгича руҳ бахш этиб, ҳамжиҳатлик ва эзгулик муҳитини янада мустаҳкамламоқда.

Азалий қадриятларимиздан бири бўлган ҳашар анъанаси асосида маҳалла аҳли бир ёқадан бош чиқариб, ўз ҳудудини янада обод, файзли ва кўркам масканга айлантириш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Ҳар бир фуқаронинг қалбида Ватанга муҳаббат, маҳаллага эҳтиром туйғуси жўш уриб, улар бунёдкорлик ишларига фаол ҳисса қўшмоқдалар.

Хусусан, маҳалла ҳудудидаги муқаддас қадамжолардан бири – "Хўжамулки ота" қабристонида кенг кўламли тозалаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳашар иштирокчилари томонидан қабристон ҳудуди бегона ўтлар ва чиқиндилардан пухта тозаланиб, қабр устилари тартибга келтирилмоқда. Шунингдек, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш борасида зарур ишлар олиб борилиб, аждодлар хотирасига чуқур эҳтиром кўрсатилмоқда.

Бу каби эзгу ташаббуслар маҳаллада ободлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш билан бирга, аждодларимиз хотирасига бўлган ҳурматимизни намоён этади. Айни пайтда, ёш авлодга миллий қадриятларимизни сингдириш, уларни Ватанга муҳаббат ва меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эгадир. Бугунги ҳашар – келажак авлод учун намуна, эртанги кун учун мустаҳкам пойдевордир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Сурхондарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари