Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қумқўрғон туман бош мутахассиси Ш.Мамадиев, “Шоҳ Машраб” жоме масжиди имоми Ҳ.Зайниев, туман имомлари, ноиблар, отинойилар ва маҳалла фаоллари қатнашди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2025 йил давомида диний-маърифий йўналишда амалга оширилган ишлар бўйича тақдимотлар қилинди ва 2026 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ режа ва кўрсатмалар белгилаб берилди.
Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, имомлар ва бошқа масъуллар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Наманганда эҳтиёжманд ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.
“Меҳр-саховат” маърифий тадбири доирасида соҳа ходимлари шаҳардаги 125 та хонадонга ташриф буюриб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатдилар. “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳамда саховатпеша юртдошларимиз ҳамкорлигида кўрсатилган ушбу кўмак кўнгилларга илиқлик, юзларга табассум улашди.
Дилдан кечган самимий суҳбатлар ва кўтарилган дуолар юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати