Шу йил 15 январь куни Поп туманида вилоят бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов раҳбарлигида туман масжидлари имом-хатиб ва имом-ноиблари иштирокида сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, имом-хатибликнинг шарафли ва масъулиятли вазифалари, замон талабига мос фаоллик, доимий ўз устида ишлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларига хизмат қилиш масалаларига урғу қаратилди.
Шунингдек, иш интизоми, функционал вазифаларга риоя қилиш, кийиниш маданиятида шахсий намуна бўлиш, фуқароларни қабул қилиш сифатини ошириш, МФЙлар билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар тарбияси ва маърифатга эътибор қаратиш таъкидланди.
Учрашув якунида ёш имомларга касбий фаолиятда муваффақиятлар тилаб, билим ва малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллик байрами арафасида Бухоро вилоятида жамиятда миллий-диний қадриятларни мустаҳкамлаш, эл-юрт маънавияти ва осойишталигини таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган диний-маърифий соҳа ходимларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонларига мувофиқ, диний соҳада самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар. Маросимда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров иштирок этиб, йиғилганларни қутлуғ айём билан самимий қутлади ва давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Шунингдек, байрам муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаббуси асосида соҳа фидойиларига махсус ваучерлар тақдим этилди. Тадбирда сўз олганлар давлатимиз томонидан маънавий-маърифий соҳа ходимларига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жобир домла Элов томонидан вилоят вакиллиги тасарруфида самарали хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ диний соҳа ходимларига ташаккурномалар топширилди.
Кўтаринки руҳда ўтган маросимларда бундай юксак эътибор ва эҳтиром соҳа фидойиларини эл-юрт фаровонлиги ва динимиз софлигини тарғиб этиш йўлидаги хайрли фаолиятга янада куч-ғайрат билан киришишга руҳлантириши таъкидланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати