Учрашув давомида талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилиб, уларнинг таълим жараёни, яшаш шароитлари, шунингдек, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжлари билан яқиндан танишилди.
Шу билан бирга, битирувчи талабаларни келгусида ҳудудларда муносиб фаолият билан таъминлаш, уларнинг илмий ва амалий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида ҳомийлар кўмагида фаол ва иқтидорли талабалар рағбатлантирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллик шодиёналарига саноқли кунлар қолди. Айём арафасида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ўзгалар кўмагига муҳтож беморлар, кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам туҳфалари етказиб бериляпти.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида имом-домлалар, ҳомийлар пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги "Исломобод" масжидида йиғилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди.
«Вақф» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар филиали ҳамда ҳомийлар кўмагида тайёрланган озиқ-овқатлар жамланмаси, ширинликлардан иборат эҳсонлар билан хонадонларга кириб борилди.
Кўнгли ўксик инсонлар байрам туҳфаларини олиб, азиз юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигига яна бир карра амин бўлишди.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин!
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати