Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
29 Август, 2026   |   16 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:24
Аср
17:05
Шом
19:05
Хуфтон
20:25
Bismillah
29 Август, 2026, 16 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди

17.01.2026   17270   1 min.
Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди

Жорий йилнинг 17 январь куни Мир Араб олий мадрасасида учрашув ташкил этилди. Унда Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек домла Авезов ҳамда масъул ходимлар иштирок этди. Мазкур тадбир ҳудудий вакилликлар ҳамда мадрасалар ўртасида узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. 
 

Учрашув давомида талабалар билан очиқ ва самимий мулоқот олиб борилиб, уларнинг таълим жараёни, яшаш шароитлари, шунингдек, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжлари билан яқиндан танишилди.


Шу билан бирга, битирувчи талабаларни келгусида ҳудудларда муносиб фаолият билан таъминлаш, уларнинг илмий ва амалий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Тадбир якунида ҳомийлар кўмагида фаол ва иқтидорли талабалар рағбатлантирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди Мир Арабда талабаларни қўллаб-қувватлаш учрашуви ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“Arab Tourist”: Самарқанд, Бухоро ва Хива — ислом цивилизацияси ва жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари

20.08.2026   60685   1 min.
“Arab Tourist”: Самарқанд, Бухоро ва Хива — ислом цивилизацияси ва жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари

Саудия Арабистонининг туризм ва саёҳатларга ихтисослашган “Arab Tourist” электрон нашрида “Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган ва Буюк ипак йўли билан боғланган мамлакат” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада Буюк ипак йўли тарихида ўзбек шаҳарларининг тутган ўрни алоҳида эътироф этилади. Хусусан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар асрлар давомида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги савдо, фан ва маданият марказлари сифатида хизмат қилгани таъкидланади. Регистон майдони, Ичан-қалъа ва Бухородаги меъморий обидалар ислом цивилизацияси ҳамда жаҳон маданий меросининг бебаҳо дурдоналари сифатида тилга олинади.

Бундан ташқари, нашр Ўзбекистоннинг ранг-баранг табиати ва географик рельефига тўхталиб ўтган. Қизилқум чўли, серҳосил Фарғона водийси, Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмалари аҳоли жойлашуви ва қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим ўрин тутиши қайд этилади.

Нашр, шунингдек, Буюк Мирзо Улуғбек каби донишмандларнинг астрономия ва математика соҳасидаги буюк кашфиётларини алоҳида эътироф этган.

Хулосада таъкидланганидек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва Андижон каби шаҳарлар бугунги кунда нафақат маъмурий ва иқтисодий, балки жадал ривожланаётган йирик маданий-туристик марказлар сифатида дунё сайёҳлари эътиборини ўзига жалб этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари