Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448
Янгиликлар

Имомлар фаолияти эътироф этилди

19.01.2026   12212   1 min.
Имомлар фаолияти эътироф этилди

#Маърифат_соати

Шу йил 15 январь куни  Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида пойтахтимизда фаолият юритаётган имом-хатиблар учун Маърифат соати бўлиб ўтди.

Tадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулвосит Ҳомиджонов ҳам тадбирда иштирок этиб, поёнига етган 2025 йилда имом-хатиблар хайрли ва халқимиз учун манфаатли ишларда фаол қатнашганини алоҳида эътироф этдилар.

Янги йилда ҳам шу жўшқинлик сақланиб қолиши, ҳар бир имом, имом ноиби юқори руҳда хизмат қилиш зарурлиги қайд этилди.

Янги йилда амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилиниб, таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.

Маърифат соати сўнгида хайрли дуолар қилинди. 

Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати

Имомлар фаолияти эътироф этилди Имомлар фаолияти эътироф этилди Имомлар фаолияти эътироф этилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

"Вақф" фонди ва Туркия диёнат вақфи ҳамкорлиги янги босқичда

28.08.2026   83402   1 min.

Жорий йилнинг 26 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳамда Туркия Диёнат вақфи масъул ходимлари иштирокида видеоконференция форматида мулоқот бўлиб ўтди.


Учрашувда икки муассаса ўртасида имзоланган меморандум ва унинг асосида ишлаб чиқилган йўл харитасидаги вазифалар ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда унинг амалий механизмларини белгилаб олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.


Мулоқот давомида вазифаларнинг жорий ҳолати таҳлил қилиниб, истиқболда амалга ошириладиган қўшма ташаббуслар ва ижтимоий лойиҳалар борасида ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди. Хусусан, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма ташаббуслар, ёшлар билан ишлаш ва ижтимоий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, хорижий хайрия хизматларини ташкил этиш ҳамда закот ва хайрия муносабатларини янада ривожлантириш каби ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.


Таъкидлаш жоизки, мазкур мулоқот икки қардош давлат вақф фондлари ўртасидаги диний-маърифий ва саховат йўналишидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати