Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

“Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди

19.01.2026   9538   1 min.
“Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди

#Хушхабар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчиликларидаги Фатво маркази уламолари томонидан тайёрланган “Закотга оид фатволар” китоби нашрдан чиқди.


Нашрда ҳанафий уламоларининг фиқҳ ва фатво манбаларига таянилган ҳолда закотнинг фарз ва шартлари, кимларга вожиб бўлиши, адо этиш тартиби, кимларга бериш лозимлиги, турли моллардан закот ҳисоб-китоби, фитр садақаси ҳамда закотга оид замонавий масалалар батафсил ёритилган.


Маълумот учун:

- Ҳажми: 222 бет

- Муқоваси: юмшоқ

- Нашриёт: “Matbaachi”

- Нархи: 20 000 сўм

Улгурчи харидорлар учун алоқа:
 +998 91 780 66 33
 Манзил: Фатво маркази, Тошкент шаҳри (харита орқали)

Fatvo.uz

“Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди “Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди “Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди “Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди “Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди “Закотга оид фатволар” китоби нашр этилди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

24.08.2026   4831   1 min.
Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф хайрли амалдан – Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Қуръон оятлари тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

Мажмуа ислом оламининг улуғ қадамжоларидан бири ҳисобланади. Мазкур зиёратгоҳ Нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган жойда барпо этилган бўлиб, бугунги кунда мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ва сўфийлик тарихи музейини ўз ичига олади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари