Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Март, 2026   |   17 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:32
Қуёш
06:50
Пешин
12:39
Аср
16:34
Шом
18:23
Хуфтон
19:35
Bismillah
06 Март, 2026, 17 Рамазон, 1447
Янгиликлар

Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

20.01.2026   10685   1 min.
Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди

Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида навбатдаги маънавий-маърифий суҳбат бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда имом-хатиб Ориф домла Тўқсонов иштирок этди.

Гапириш ва эшитишда нуқсони бўлган фуқаролар учун мўлжалланган ушбу суҳбат «Ватанга муҳаббат муқаддас бурч» мавзусига бағишланди.

Суҳбат давомида иштирокчилар ақида, фиқҳ ва ижтимоий ҳаётга оид саволларга атрофлича жавоб олдилар. Барча суҳбатлар малакали сурдо таржимон орқали етказилди.

Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом, мукофотли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди Имконияти чекланганлар учун маънавий-маърифий суҳбат ўтказилди
Янгиликлар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Вақтни зое қилиш

06.03.2026   1154   1 min.
Вақтни зое қилиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Уламолардан бири айтади: "Вақтни зое қилиш ўлимдан ҳам баттар, чунки ўлим инсонни дунё ва унинг аҳлидан узса, вақтни зое қилиш Аллоҳдан ва охират ҳовлисидан узади".

Мақолалар