Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Август, 2026   |   29 Сафар, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:59
Қуёш
05:29
Пешин
12:28
Аср
17:23
Шом
19:31
Хуфтон
20:58
Bismillah
12 Август, 2026, 29 Сафар, 1448
Янгиликлар

Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди

21.01.2026   13986   1 min.
Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан азон ва иқома бўйича ижоза бериш анъанаси йўлга қўйилди. Ушбу эзгу ташаббус доирасида 2026 йил 21 январдан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари ҳамда олий ва ўрта ислом таълим муассасалари устозлари учун “Азон дарслари” ташкил этилди. 


Бугун “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимида мутахассисларни азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлаш мақсадида амалий машғулотлар бошланди. Дарслар бўлим бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум раҳбарлигида ўтказилмоқда.


Дарсларда Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” мадрасаси қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курслари ўқитувчилари ҳамда мазкур таълим муассасалари устозлари иштирок этди. Тингловчиларнинг азон ва иқома бўйича маҳорати якка тартибда баҳоланиб, зарур тавсиялар берилди.


Машғулотлар якунида тингловчиларга азон ва иқома бўйича ижоза гувоҳномаларини топшириш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди Азон ва иқома бўйича ижозага тайёрлов машғулотлари бошланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда

12.08.2026   5956   1 min.
Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аҳоли билан йўлга қўйилган очиқ ва самимий мулоқот тизими фуқароларнинг мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уларга тезкор ечим топишда муҳим омил бўлмоқда.

12 август куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб, юртдошларимизнинг арз, таклиф ва мурожаатларини тингладилар. Юзма-юз суҳбат жараёнида масжидлар ҳолати ва фаолияти, имом-хатиблар иши, Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш, оилавий муносабатларни тартибга солиш ҳамда моддий ёрдам кўрсатишга оид кўплаб масалалар чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди.

Эслатиб ўтамиз, бу каби қабуллар ва фуқаролар билан мулоқот тадбирлари Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ҳамда юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни имом-хатиблар томонидан ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда Аҳоли билан очиқ мулоқот: мурожаатлар ечим топмоқда
Янгиликлар