Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2026   |   25 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:02
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:58
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2026, 25 Шаъбон, 1447
Янгиликлар

Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди

22.01.2026   14075   1 min.

Китoб туманидаги Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таниқли уламо, кўп йиллар давомида диний-маърифий соҳада фидокорона хизмат қилган Шайх Юсуфхон тўра Шокиров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирнинг муҳим жиҳатлари:
 

– Анжуманда алломанинг фарзанди, кўп йиллар диний соҳада самарали меҳнат қилган Муҳаммад Акмалхон домла Шокиров иштирок этди.

– Таълим муассасаси мудири Ўткир Ғузаров Шайх ҳазратларининг илм-фан ва маърифат ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини алоҳида қайд этди.

– Муҳаммад Акмалхон домла оталарининг ҳаёт йўли, илмга бўлган ихлоси ва жамият манфаати йўлидаги ибратли фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

 

Тадбир давомида талабаларга:

– Илм олишнинг юксак мақоми;

– Одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш;


– Илм соҳибига хос масъулиятни ҳис этиш борасида қимматли насиҳатлар берилди.

Тадбир якунида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар ҳақига дуолар қилинди.

Эзгу ниятлар билан юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги сўралди.

Xojabuxoriy.uz

Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди Таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров хотирланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Фиръавнга қарши чиққан аёл

13.02.2026   298   2 min.
Фиръавнга қарши чиққан аёл

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

ОЛТИН БEЗАКЛАР
Биринчи безак:
Фиръавнга қарши чиққан аёл

Мозий қолди ортингда, келажак мавҳум,
Вақтинг қадрин бил, бўлма ундан ҳам маҳрум.

 

Шариатни яхши ўрганиб Қуръон ва ҳадисларга назар солсангиз Аллоҳ таоло солиҳа ва мўмина аёлни мақтаганини кўришингиз мумкин. У зот айтади:

﴿وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلًا لِلَّذِينَ آَمَنُوا اِمْرَأَةَ فِرْعَوْنَ إِذْ قَالَتْ رَبِّ ابْنِ لِي عِنْدَكَ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ وَنَجِّنِي مِنْ فِرْعَوْنَ وَعَمَلِهِ وَنَجِّنِي مِنَ الْقَوْمِ الظَّالِمِينَ

“Аллоҳ иймон келтирганларга Фиръавннинг хотинини мисол қилиб кўрсатди. У: “Роббим, менга Ўз ҳузурингда, жаннатда бир уй бино қилгин. Менга Фиръавндан ва унинг ишидан нажот бергин ва золим қавмлардан нажот бергин, деб айтди” (Таҳрим сураси, 11-оят).

Аллоҳ таоло Осиё онамизни мўмин ва мўминаларга қандай жонли мисол қилганини ўйлаб кўринг. Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг тўғри йўлида юришни истаган барча инсонларга рамз ва белги қилиб қўйди. У жуда ақлли аёл эди. Шунинг учун ҳам Роббисига яқин бўлишни сўради. Туғёнга кетган, кофир ва гуноҳкор Фиръавннинг итоатидан чиқди. Қасрда хизматчилар, ҳашамат ва зеб-зийнатлар ичида яшашдан бош тортриб, мўминларга ваъда қилинган, остидан анҳорлар оқиб турадиган гўзал ва боқий жаннатни танлади.

У жуда улуғ аёл эди. Шунинг учун ҳам унинг ғайрати ва ростгўйлиги уни ўзининг туғёнга кетган ва золим эрига ҳақиқатни айтишга ундади. Уни Аллоҳга иймон келтиргани учун азоблашди ва охир-оқибат шу йўлда вафот этди. Лекин Аллоҳ уни то қиёматга қадар ҳар бир мўмин ва мўминага гўзал намуна қилиб қўйди, Ўз Китобида унинг номини айтиб мадҳ этди ва унинг амалига тасанно айтди. Аллоҳнинг йўлидан адашиб кетган эрини эса мазаммат қилди.

Шуъласи: Бўрон ичида бўлсанг ҳам яхшилик умидида бўл.


Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Мақолалар