Хабарингиз бор, масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тўй ва оилавий маросимларда ортиқча исрофгарчилик, дабдабага йўл қўймасликка қаратилган "Маромийлик" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Айни масалада юртдошларимиз, кенг жамоатчиликнинг фикри, қараш ва муносабатини ўрганиш, таклифларини олиш ва умумлаштириш мақсадида махсус @rmmmvq_bot ишга туширилди.
Ҳозирда 24/7 режимида ишлаётган мазкур бот орқали ишчи гуруҳнинг жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқоти йўлга қўйилиб, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, таклифлар, тавсиялар ҳамда эътирозлар тизимли равишда йиғиб борилмоқда.
Агар сизда ҳам шу масалада фикр ва мулоҳаза, мурожаат, таклифлар бўлса ушбу ботга юбориш
ингиз мумкин!
Ҳар бир фикр биз учун муҳим
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан воҳамиз аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг кўнглига қувонч улашишга қаратилган хайрли ишлар давом этмоқда.
Бугун, ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов бошчиликларида ҳомийлар жалб этилган ҳолда маҳалла ҳудудидаги хонадонларга ташриф буюриб, хонадон аҳиллари билан самимий суҳбатлар ўтказилди. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида совға-саломлар ва хайр-эҳсон қутилари тарқатилди.
Бундай хайрли ташаббуслар халқимизга хос меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик фазилатларининг амалий ифодаси бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга маънавий далда ва кўмак беришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака бардавом бўлсин!
ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати