Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Август, 2026   |   6 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:09
Қуёш
05:36
Пешин
12:27
Аср
17:16
Шом
19:21
Хуфтон
20:43
Bismillah
19 Август, 2026, 6 Рабиъул аввал, 1448

Маромийлик" лойиҳаси доирасида махсус bot ишга туширилди

23.01.2026   24372   1 min.
Маромийлик

 

Хабарингиз бор, масъул ташкилотлар ҳамкорлигида тўй ва оилавий маросимларда ортиқча исрофгарчилик, дабдабага йўл қўймасликка қаратилган "Маромийлик" лойиҳаси амалга оширилмоқда. 
Айни масалада юртдошларимиз, кенг жамоатчиликнинг фикри, қараш ва муносабатини ўрганиш,  таклифларини олиш ва умумлаштириш  мақсадида махсус @rmmmvq_bot ишга туширилди.

Ҳозирда 24/7 режимида ишлаётган мазкур бот орқали ишчи гуруҳнинг жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқоти йўлга қўйилиб, фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилиб, таклифлар, тавсиялар ҳамда эътирозлар тизимли равишда йиғиб борилмоқда. 

Агар сизда ҳам шу масалада фикр ва мулоҳаза, мурожаат, таклифлар бўлса ушбу ботга юбориш
ингиз мумкин!

Ҳар бир фикр биз учун муҳим

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

14.08.2026   27750   1 min.
Жиззахда 35 нафар боланинг хатна тўйи ўтказилди

Жиззах шаҳридаги “Яккасарой” тантаналар мажмуасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, эҳтиёжманд оилалар фарзандларига меҳр-эътибор кўрсатиш мақсадида уларнинг хатна тўйи ўтказилди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилоятидаги вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган хайрия тадбирида 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган 35 нафар болажонларга хурсандчилик улашилди.

Болаларга байрам муносабати билан велосипед, костюм-шим, кўйлак, оёқ кийимлари ҳамда яна бошқа турли хил совға-саломлар тақдим этилди.

Болаларнинг яқинлари ва жамоатчилик вакиллари учун байрам дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти матбуот хизмати

Янгиликлар