Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Ноябр, 2026   |   4 Жумадул сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:48
Қуёш
07:10
Пешин
12:12
Аср
15:24
Шом
17:08
Хуфтон
18:24
Bismillah
14 Ноябр, 2026, 4 Жумадул сони, 1448
Янгиликлар

Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди

28.01.2026   14750   1 min.
Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди

 Бугун, 28 январь куни Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасасида талабалар иштирокида маърифий-маънавий учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдуллоҳ домла Саматов иштирокида ташкил этилди. Тадбирда муассаса директори Қобилжон домла Мирзабаев ҳамда талабалар қатнашдилар.


 Учрашувда ёшларни илм-маърифатга чорлаш, вақтдан унумли фойдаланиш ва улуғ уламолар ҳаётидан ибратли мисоллар орқали сабр, ихлос ва доимий изланишнинг аҳамияти таъкидланди. Шунингдек, таълим жараёнида масъулиятли бўлиш ва илмни жамият манфаати йўлида ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.


 Тадбир якунида фаол ва интизомли 6 нафар талабанинг ҳар бирига 5 миллион сўмдан, шунингдек, 2 нафар талабанинг ҳар бирига 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.


 Шу билан бирга, таълим муассасаси ривожи учун 30 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди Илм йўлидаги ёшлар мукофотланди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ҳамдардлик билдирамиз

14.11.2026   3608   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Диний идоранинг етакчи мутахассиси Давронжон Турсуновнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.


Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан ҳожи онанинг яқинларига хусусан, Давронжон ҳожи Турсуновга ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози бугун, аср намозидан сўнг "Эшонхўжа ота" жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”, деган сабрлиларга хушхабар беринг».
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Muslim.uz

Ўзбекистон янгиликлари