Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Май, 2026   |   21 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:11
Пешин
12:25
Аср
17:21
Шом
19:32
Хуфтон
20:58
Bismillah
09 Май, 2026, 21 Зулқаъда, 1447
Мақолалар

Йўловчи

02.02.2026   5424   1 min.
Йўловчи

Бу дунё ҳаёти – синов.

Бу дунё ҳаёти  – неъмат.

Бу дунё ҳаёти – омонат.
 

Бу дунё ҳаётида бахт қадрини билиш учун қайғу, сукунатни ҳис қилиш учун оламон, ёмғирни севиш учун жазирама, инсон қадрини билиш учун эса баъзан унинг йўқлиги керак бўлади...


Ақлли инсон билиб яшайдики, ҳар кун, ҳар дам ғанимат. Эртанги кунга кафолат берилмаган: “Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Луқмон сураси, 34-оят)


Биз эса, ҳаёт маънисини кўпинча мол-дунё, мансаб, шон-шуҳрат, роҳат билан деб ўйлаймиз. Лекин асл ҳаёт фақат бу дунё билан тугамайди. Демак, бу дунё ҳаёти – бир йўл, охират – манзил, бизлар эса йўловчилар эканмиз. Шундай экан, бизга манзилда керак бўладиган нарсаларга интилишимиз, шуларни захира қилишимиз лозим экан. 

Акбаршоҳ Расулов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Мадинанинг йўлларида фаришталар бор

08.05.2026   4193   1 min.
Мадинанинг йўлларида фаришталар бор

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди", дедилар (Имом Бухорий ривояти).