Бу дунё ҳаёти – синов.
Бу дунё ҳаёти – неъмат.
Бу дунё ҳаёти – омонат.
Бу дунё ҳаётида бахт қадрини билиш учун қайғу, сукунатни ҳис қилиш учун оламон, ёмғирни севиш учун жазирама, инсон қадрини билиш учун эса баъзан унинг йўқлиги керак бўлади...
Ақлли инсон билиб яшайдики, ҳар кун, ҳар дам ғанимат. Эртанги кунга кафолат берилмаган: “Бирор жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирор жон қаерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир” (Луқмон сураси, 34-оят)
Биз эса, ҳаёт маънисини кўпинча мол-дунё, мансаб, шон-шуҳрат, роҳат билан деб ўйлаймиз. Лекин асл ҳаёт фақат бу дунё билан тугамайди. Демак, бу дунё ҳаёти – бир йўл, охират – манзил, бизлар эса йўловчилар эканмиз. Шундай экан, бизга манзилда керак бўладиган нарсаларга интилишимиз, шуларни захира қилишимиз лозим экан.
Акбаршоҳ Расулов
Шу йил 5 май куни Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ва Бухоро вилояти ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида “Хаттотлик санъати: анъана ва маҳорат” мавзусидаги халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – хаттотлик санъатининг тарихий ва маънавий аҳамиятини кенг тарғиб этиш, қўлёзма меросни ўрганиш, шунингдек, замонавий илмий ёндашувлар асосида ушбу йўналишни ривожлантиришдан иборат бўлди.
Семинар-тренинг доирасида қатор нуфузли маҳаллий ва халқаро олимлар, хусусан, покистонлик профессор Ориф Навшоҳий ҳамда “Muslim Institute” ташкилоти раиси Султон Аҳмад Али иштирок этиб, ислом цивилизациясида хаттотликнинг ўрни ва ноёб манбаларни тадқиқ этиш усуллари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, тадбирда маҳаллий олим ва мутахассислардан Абдуғаффор Раззоқов, Комилжон Раҳимов ҳамда хаттотлар Давлат Сафаров ва Умиджон Муқимовлар санъатнинг тарихий илдизлари ва амалий аҳамияти юзасидан фикр алмашди.
Юқори илмий-амалий руҳда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, хаттотлик санъатига бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати