Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448
Мақолалар

Азқ қудуғи

02.02.2026   6731   1 min.
Азқ қудуғи

Азқ қудуғи (بئر عذق) — Мадинаи мунавварадаги машҳур қудуқлардан бири бўлиб, Қубо масжидидан тахминан 150-200 метр ғарбда жойлашган. Қудуқ ҳозирги кунда "Мустазол" (сояланиш жойи) деб номланувчи боғ ичида жойлашган.

Мадина аҳли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳижрат қилиб келганларида айнан шу қудуқ яқинида кутиб олишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага етиб келиб, Бану Амр қавми маҳалласига, Кулсум ибн Ҳадм розияллоҳу анҳуникида тўхтаганлар. Қавм У зотга шу ердаги боғнинг "мирбад"ини, яъни хурмо териб, қуритиладиган жойни ҳадя қилган.

Ушбу жойга Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ислом тарихидаги илк масжид Қубо масжидининг пойдеворини чизиб, қуришни бошлаганлар.

Ҳозирги кунда Азқ қудуғи кўмилиб кетмаган, ҳануз  фойдаланилмоқда. У ерга сув насоси ўрнатилган бўлиб, зиёратчилар Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васаллам давридагидек, ундан таҳорат олишлари ва ичишлари мумкин.

Тошкент ислом институти

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Сийрат
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маънавий-маърифий соҳа фидойилари тақдирланди

27.08.2026   53772   1 min.
Маънавий-маърифий соҳа фидойилари тақдирланди

Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида диний-маърифий соҳада самарали фаолият юритаётган, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялардан асраш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.
 

Тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Эшқобилов иштирок этиб, йиғилганларни қутлуғ байрам билан самимий муборакбод этди ҳамда уларнинг эл-юрт осойишталиги ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишдаги хизматларини юқори баҳолади.


Маросимда фидойи соҳа ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ва байрам эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Маънавий-маърифий соҳа фидойилари тақдирланди
Ўзбекистон янгиликлари