Кибор уламолардан бирлари айтадилар: «Эй Қуръон ҳофизи! Кундалик вазифангни тугатмасдан ухлама. Агар ётишга кетиб, вазифангдан бирон қисми қолиб кетганини эсласанг, дарҳол ўрнингдан тур ва уни якунла. Кун давомида уч маҳал овқатланишни қолдирмаганингдек, ёд олганларингни ҳам ташлаб қўйма ҳамда (вирдингни) тугатмасдан ухлашга одатланма».
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом ноиби Баҳодир домла Муҳаммадиев Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилган халқаро конференция доирасидаги «Буюк хизмат – Олий шараф» илмий-амалий кўрик-танловида ғолиб деб топилди.
Имом-домламизнинг илмий фаолияти, таълим соҳасидаги ташаббуслари ҳамда фидокорона меҳнатлари юқори баҳоланиб, у киши «Буюк хизмат – Олий шараф» халқаро эсдалик ва шараф нишонлари ҳамда махсус гувоҳнома билан тақдирландилар.
Баҳодир домлани ушбу юксак эътироф билан самимий қутлаймиз!
Аллоҳ таоло домламизнинг илмларини бундан-да зиёда қилсин, динимиз ва эл-юртимиз ривожи йўлидаги ижодий ва илмий фаолиятларига барака берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати