Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Октябр, 2026   |   2 Жумадул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:14
Қуёш
06:32
Пешин
12:09
Аср
16:02
Шом
17:50
Хуфтон
19:04
Bismillah
13 Октябр, 2026, 2 Жумадул аввал, 1448
Мақолалар

Йўқ!

09.02.2026   13690   1 min.
Йўқ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Умрингизни беҳуда муҳаббат интиқоми ва яхшилиги йўқ жанжалларга сарф қилманг.

Саломатлигингиз, бахтингиз, уйқу ва фароғатингиз эвазига мол-мулк йиғишга интилманг.

Вақтингизни инсонларнинг хатоларини қидириш ва уларни ғийбат қилиш билан ўтказиб, ўзингизни унутиб қўйманг.

Нафс роҳатлари ва у хоҳлаган барча нарсани беришга шўнғиб кетманг.

Бекорчилар билан вақтингизни ўтказиб, беҳуда ишларга қимматли умр неъматини сарфлаб юборманг.

Баданингиз бадбўй бўлишига, уйингиз тартибсиз қолишига йўл қўйманг.

Ҳаром ичимликлар, тамаки ва турли хил ёмон нарсалардан бутунлай узоқлашинг.

Ўтиб кетган кўнгилсизлик ва мусибатлар ҳамда содир бўлган хатоларни эсламанг.

Охиратингиз, у учун амал қилиш ва у кун келишини асло унутманг.

Мол-мулкингизни ҳаром амаллар, бекорчи ишлар ва ибодатда камчиликларга олиб борадиган нарсаларга сарф қилманг.
 

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар

24.09.2026   66599   1 min.
Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар

Аҳоли билан очиқ ва самимий мулоқот ўрнатиш, фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш ҳамда уларнинг эзгу ташаббусларини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланган. 

Шу йил 23 сентябрь куни Диний идора раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Мулоқотларда масжидлар ва имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, умра зиёрати ва бошқа масалаларда батафсил тушунтиришлар берилди. Зарурий эҳтиёжманд мурожаатчиларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, келганлар орасида хайрли дуо ва маслаҳат олиш ниятидаги юртдошларимиз ҳам бўлди.

Кўрсатилган алоҳида эътибор ва муаммоларига ечим топилганидан мамнун бўлганлар миннатдорлик билдириб, хайрли дуолар қилишди.

Маълумот ўрнида, аҳоли мурожаатларини тинглашга қаратилган бу каби очиқ қабуллар ҳар чоршанба куни Диний идоранинг ҳудудий вакилликлари ва барча жоме масжидларда имом-хатиблар томонидан мунтазам ўтказиб келинмоқда.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар Диний идорада навбатдаги қабул: мурожаатлар, таклифлар, хайрли дуолар
Ўзбекистон янгиликлари