Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Август, 2026   |   11 Рабиъул аввал, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:16
Қуёш
05:41
Пешин
12:25
Аср
17:11
Шом
19:13
Хуфтон
20:34
Bismillah
24 Август, 2026, 11 Рабиъул аввал, 1448
Янгиликлар

Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди

10.02.2026   11869   1 min.
Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди

#хабар #мусобақа


Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон халқаро Исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактабида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақасининг республика босқичи саралаш ўйинлари бўлиб ўтди.  (https://t.me/muslimuzportal/44428)


 Мазкур мусобақада дастлаб 16 та жамоа нимчорак финал баҳсларига киришди. Қизғин беллашувлар натижасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Бухоро, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.


 Чорак финал учрашувларидан сўнг Қашқадарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ярим финалга чиқишга муваффақ бўлди.


 Финал йўлланмаси учун кечган баҳслар эса янада кескин тус олди. Унда Қашқадарё — Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон — Навоий жамоалари ўртасида муросасиз ўйинлар бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, Навоий ва Самарқанд жамоалари учинчи ўрин учун баҳс олиб борадиган бўлишди.
 

 Шундай қилиб, эртага — 10 февраль куни мазкур жамоалар иштирокида ҳал қилувчи ўйинлар бўлиб ўтади. 
 

Шунингдек, шахмат бўйича баҳслар ҳам қизғин ва муросасиз кечди. Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев, Тошкент вилоятидан Абдулазизхон домла Аҳмадхўжаев, Қорақалпоғистон Республикаси вакили Абдулкабир домла Идрисов ҳамда Фарғона вилояти вакили Ниёзбек домла Пайғамов моҳирона юришлар қилишди.  
 

Мусобақалар тафсилотини каналимизда кузатиб боринг. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди Саралаш мусобақалари қизғин беллашувларга бой бўлди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

“The Jordan Times”: Тошкентда ислом цивилизацияси ва янги кашфиётларга бағишланган халқаро медиа форуми ўтказилади

24.08.2026   592   1 min.
“The Jordan Times”: Тошкентда ислом цивилизацияси ва янги кашфиётларга бағишланган халқаро медиа форуми ўтказилади

Иорданиянинг  нуфузли “The Jordan Times” нашрида 24–29 август кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиа форуми ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада ёзилишича, тадбирнинг асосий қисми Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтади. Унда хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, етакчи экспертлар ва медиа соҳаси мутахассислари иштирок этади.

Ўзбекистоннинг Иорданиядаги элчихонасининг маълум қилишича, ушбу форум дастуридан ялпи мажлислар, медиа кўргазмалар, матбуот брифинглари ва икки томонлама учрашувлар ўрин олган. Учрашувларда ҳужжатли кино ва тарихий хотира, нашриёт лойиҳалари ва замонавий технологиялар, халқаро медиа лойиҳаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик талабалар учун жаҳон медиа саноатининг етакчи вакиллари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилади. Иштирокчилар замонавий журналистика, медиа ишлаб чиқариш ва халқаро ахборот маконида самарали ҳамкорлик қилиш бўйича тажриба алмашади.

Нашрда қайд этилишича, форум иштирокчилари 27 август куни Самарқандга саёҳат қилишади. Сафар доирасида меҳмонлар Имом ал-Бухорий мажмуасига ташриф буюриб, шаҳарнинг бой тарихий-маданий мероси билан танишади. Шунингдек, Тошкентда халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари учун махсус медиатур ўтказилиши режалаштирилган.

Форум 28 август куни якуний ялпи мажлис ва расмий ёпилиш маросими билан якунланади. Меҳмонлар Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари