Биринчи гул: Хушбўй гуллари ва мевали шохлари бор хурмо дарахти каби бўлинг.
Иккинчи гул: Инсонларнинг айбларини ошкор қилиш ва уларни тўплашга вақтингиз бўлмасин.
Учинчи гул: Агар Аллоҳ сиз билан бирга бўлса кимдан қўрқасиз? Агар У зот сизга қарши бўлса кимдан умид қиласиз?
Тўртинчи гул: Ҳасад инсон танасини емиради, рашкнинг кўпайиши эса тўхтатиб бўлмас олов кабидир.
Бешинчи гул: Бугун тайёрланинг, захира йиғинг. Чунки эртанги кун сизнинг мулкингиз эмас.
Олтинчи гул: Жанжал ва бекорчиликлардан узоқлашинг.
Еттинчи гул: Хулқингиз ила чиройли боғу бўстонлардан ҳам гўзал бўлинг.
Саккизинчи гул: Яхшиликни ёйинг, шунда сиз у ила инсонларнинг энг бахтлисига айланасиз.
Тўққизинчи гул: Инсонларни уларни яратган Зотга, ҳасадни ўлимга қолдиринг ва душманларингизни унутинг.
Ўнинчи гул: Ҳаром ишларнинг лаззатидан кейин надомат, ҳасрат ва азоб келишини унутманг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
Даъво: “Юртимиздаги тажвид илмини ўргатадиган устозлар “Умматни тоқатини кемирувчи каналар. Ёшларни вақтини тажвид илмини ўргатиш билан эмас балки жиҳодга сарфлаш керак. Қуръонни тажвидсиз ўқиса ҳам бўлади”.
Раддия: Маълумки шариат кўрсатмаларининг асоси Аллоҳнинг каломи Қуръони каримдир. Қуръонни ўқишликда олдин албатта тажвид қоидаларини ўрганиш жуда муҳим ҳисобланади. Бордию тажвидсиз Қуръон ўқишлик унинг маънолари ўзгариб кетишига сабаб бўлади. Табиийки Қуръонни маъноларини ўзгартириб ўқиш катта гуноҳдир.
Шундай экан тажвид илми Қуръон ўқишни ўрганишда катта аҳамиятга эга. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿وَرَتِّلِ ٱلْقُرْءَانَ تَرْتِيلًا﴾
“Қуръонни тартил билан тиловат қил” (Муззаммил сураси, 4-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръонни моҳирона ўқувчи фаришталар билан бирга бўлади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Ушбу ҳадиснинг шарҳида Ҳанафий уламоларимиз “моҳирлик” жумласига тажвид қоидаларига амал қилиб ўқиш деб маъно берганлар.
Ўткирбек Собиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси